Ғофур Раҳимовга 2018 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларига бориш тақиқланди

0

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Халқаро ҳаваскорлик бокс уюшмаси (AIBA) вақтинчалик раҳбари Ғофур Раҳимовга 2018 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Халқаро олимпия қўмитаси бош директори Кристоф Де Кеппернинг маълум қилишича, қўмита «AIBA билан иш бўйича муносабатлардан ташқари, барча алоқаларни ҳамон музлатиб қўйган», деб ёзмоқда Р-спорт.

Ўзбекистон вакили Раҳимов AIBA раҳбари лавозимига ягона номзод саналади. АҚШ Молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бўйича департаменти Раҳимовни санкциялар рўйхатига киритди, ХОҚ унга ушбу лавозимга ўз номзодини илгари суриши бокснинг олимпия мақомини сақлаб қолиш масаласига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Халқаро олимпия қўмитаси ижро қўмитаси пайшанба куни ташкилотдаги сайловлар билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканини билдирди ва AIBA’ни 2020 йилги ўйинлардан бошлаб Олимпия оиласидаги жойидан маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақида хабардор этди.

Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари 6-18 октябрь кунлари Буэнос-Айресда (Аргентина) бўлиб ўтади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here