ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ…

0

 

 

ПОЙАРИҚЛИК МУШТУМЗЎР ПАНЖАРА ОРТИДА

 

Самарқанд вилояти Пойариқ туманида яшовчи коллеж талабаси яқин танишини уриб ўлдириб қўйди.

Воқеа 3 октябрда содир бўлган. Челак туманидаги транспорт коллежида таҳсил кўрувчи Б. Э. «Болта-1» қишлоғида яқин таниши А. С. билан жанжаллашиб қолган. Жанжал муштлашувга айланган. Б. Э. танишини шу қадар шафқатсизлик билан калтаклаганки, у оғир жароҳат олиш натижасида оламдан ўтди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

БОЛАФУРУШЛАР

 

«Ўзбекистон-24» телеканалида хабар берилишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги, «Роҳат» автосалони ёнида 1970 йили таваллуд топган Маҳмуд Абдуқодиров милиция ходимлари тарафидан қўлга олинди. У янги туғилган чақалоқни сотмоқчи бўлган. Аниқроғи, эркак бола савдосида даллоллик, яъни, воситачилик қилган. Чақалоқни Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи ҳали турмуш кўрмаган қиз жами 8500 долларга сотиб олиши зарур эди. Болани эса Маҳмуд орқали туққан онаси ва бувиси сотувга қўйган.

Маҳмуд Абдуқодиров худди ўша савдо доирасида, олди-берди амалга оширилаётган маҳал боланинг онаси, бувиси билан биргаликда қўлга олинди.

Чақалоқнинг туққан онаси, бувиси, Маҳмуд Абдуқодировга нисбатан республика жиноят мажмуасининг 135- моддасига асосан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Ўзбекистон-24» телеканали

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc