Шоу бизнес оламида яна бир тўй. Гуласал Абдуллаева турмушга чиқди! (видео)

0

Эстарадамизнинг майин ва ёқимли овоз соҳибаси Гуласал Абдуллаева турмушга чиқди. Хонанда бу ҳақда ўзининг Instagram даги саҳифасида шундай хабар қолдирди: «Ассалому алайкум, қалби тоза, меҳрибон қадирдонларим. Энг аввало, яратганга шукрона айтган ҳолда сизларга ҳуш хабарни етказмоқчиман. Иккинчи октабрь куни Наманганда тўй бўлди ва биз никоҳдан ўтдик. Лекин катта никоҳ тўйи 8 октабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бизга бахт тиланглар. Сизларнинг дуойингиз бизга жуда зарур. Ҳаммангизни яхши кўраман» — дея сўзини якунлаган хонанда. Биз ҳам сайтимиз номидан Гуласални табриклаймиз. Турмуш ўртоғи билан бир умр бахтли ва саодатли ҳаёт кечиришини тилаб қоламиз.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here