Уругвай терма жамоаси мураббийи Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

0

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес икки карра Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.

Унга кўра 71 ёшли уругвайлик мутахассис битта терма жамоа билан энг кўп ғалаба қозонган мураббий ҳисобланади. У ҳозирча Уругвай терма жамоаси билан жами 185та ғалабани қўлга киритган. Бундан ташқари у битта терма жамоа билан энг кўп марта жаҳон чемпионатида иштирок этган – 4 марта.

Маълумот учун, Табарес Уругвай терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2 бор Жанубий Америка кубогини қўлга киритган.