Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 6 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун худо хоҳласа омад ва чексиз куч, имкониятлар фақат сизнинг тарафингизда бўлади. Тадбиркор бўлсангиз-у, рақобатчиларни доғда қолдирадиган иш тута олсангиз, даромаднинг энг каттаси ўзингизда бўлади. Тижоратчилар ўта юқори чўққиларни орзулашдан тийилсалар, даромад масаласида сира қийинчилик кўрмайдилар. Демак, йирик харидларни қўрқмасдан амалга ошираверсангиз бўлади. Кечқурун иложи борича велосипед сайрини ташкил этинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

6 октябрда ишхонангизда ўзингизда бор истеъдодни ташкил этган ҳолда вазифангизни адо этишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида мўмай даромадни кутаверинг. Оилангиздаги турли муаммолар жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиш хавфи бор. Сиз бу жанжалнинг келиб чиқмаслиги учун бор имкониятингизни ишга соласиз. Насиб бўлса, бу ҳаракатларингиз ўз натижасини бериб, яқинларингиз билан орангизда аҳиллик ҳукм сура бошлайди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун атрофдагилар, айниқса, ўзингиз ёқтирмайдиганлар билан ҳам илиқ муносабатда бўлишингиз, уларга нисбатан агресссив муносабатлардан воз кечишингиз тавсия қилинади. Шундай йўлини топингки, у кимсаларнинг оғзи ланг очилиб қолсин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида радикал усуллардан фойдаланишингиз шарт. Ўз пулларингизни ўзингизда сақланг. Аммо бировларникини уларнинг ўзига қайтаринг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

6 октябр куни вужудингизда йиғилиб қолган илиқлик, аъло кайфият худди фаввора каби борлиғингизни қуршаб олади. Шубҳасиз, бу иш ва шахсий ҳаётингизга ҳам фақат ижобий таъсир кўрсатади. Тасаввурингизда бахт деганлари уйингизга абадий ўрнашиб қолгандек туюла бошлайди. Қанийди шундай бўлса. Ортингиздан ғийбатлар, миш-мишлар таъқиб этаётганини пайқасангиз, индаманг. Сукут сақланг. Ҳасадгўйлар ич-этини еб битирмагунча тинчий олмайди. Сизга эса худо бераверади. Худойимга беадад шукр!

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз анча оғир кечади. Яхшилик ва ёмонлик баравар ёнингизда юриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кимларгадир яхшилик қилгангиз келади. Аммо улар ўзини негадир эътиборсиздек тута бошлашади. Иш жойингизда бор қобилиятингизни ишга солган ҳолда ишга киришинг. Ҳақиқий профессионаллигингизни барчага кўрсатиб қўйинг. Кечқурун бироз мазангиз бўлмаслиги кузатилади. Тезда бунинг чорасини кўришингиз лозим.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

6 октябрда энг жиддий тўсиқларни ҳам осонлик билан ета оласиз. Ана шунда ким сизга халал беради-ю, ким аксинча ёрдамга шошилади, бу ҳақиқатни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Сизга қўшимча янги иш таклиф қилсалар инкор этишга шошилманг. Чунки бу ишга катта пул тикиш керак бўлади. Шундагина кутилган натижани беради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафарда жуда эҳтиёт бўлишингиз тавсия қилинади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз ўта зерикарли ва бир хилликлардан иборат бўлади. Раҳбарлар, ҳамкасбларнинг ҳадеганда ноўрин танқид қилишлари жонингизга тегиши мумкин. Ҳатто, ишдан бўшаб кетиш ҳақида ҳам ўйлаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Баъзилар ишхонада ҳамкасблар билан романтик лаҳзаларга зўр бера бошлаши кутилади. Лекин бу муносабатлар узоқ давом этмайди. Буни ўзингиз ҳам бошида яхши англаб тургандингиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

6 октябр куни қон-қардошларнинг муаммоларини ҳал этиб бериш учун анча-мунча пул сарфлашингиз кутилмоқда. Бундан ташқари, янги танишувларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тадбиркорлар учун бугунги фойдали келишувлар, шартномаларни имзолаш, сафарлар муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Тайёр туринг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунги кунингиз фойдали кечади. Ҳамкасблар, тадбиркор учун ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган баҳслар ва майда-чуйда кўнгилсизликлар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Шундай экан, тадбиркорлар тез муддат ичида янги иш очаверишлари мумкин. Агар рашк балосини кўнглингиздан ҳайдаб солсангиз, муҳаббатда ҳам албатта муваффақиятга эришасиз. Кечқурун айримларнинг боши, оёқлари оғриб азоб бериши кутилади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

6 октябрда астойдил олдинга интилишингиз пул мукофоти билан тақдирланади. Раҳбарлар жами ҳамкасблар қаршисида сизни мақтаб ўтади. Ҳалол ишлаб топилган пулларни нафақат рўзғорга, балки ташқи кўринишингизни яхшилашга ҳам сарфлашингиз мумкин. Агар ҳам ички, ҳам ташқи тарафдан гўзал бўлсангиз, омадингиз сизни ҳеч қачон тарк этмаган бўларди. Кечқурун анча вақт пиёда сайр қилинг. Витаминларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз муваффақиятлардан, ёқимли лаҳзалардан иборат бўлиши кутилади. Моддий манфаат ҳам фоизи билан келиб қўлингизга қўнади. Ҳойнаҳой, эсингиздан чиқиб кетган қарзларни қайтаришса керак. Севимли инсонингиз билан орангизда баҳс юзага келади. Бу баҳсда сиз ён беришингиз керак бўлади. Кечқурун айрим дўстларимиз грипп ва ангинага дуч келишлари, шунинг дастидан ўзларини ёмон ҳис этишлари ҳақиқатга яқин. Дарҳол врач чақиртирмасангиз бўлмайди шекилли.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

6 октябр куни ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этишни бошланг. Шунда атрофдагилар билан муносабатларда ҳам муаммо бўлмайди. Ҳаётга позитив назар билан боқишга хала берувчи тўсиқларни итқитиб ташланг. Ақлий меҳнат кишилари бугун куннинг ярмида ҳар қандай муҳим ишдан воз кечиб табиат қўйнида дам олишлари керак. Акс ҳолда саломатлигингиз ёмонлашуви турган гап. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланишни бошланг. Бу ҳам сизга ҳар жиҳатдан катта ёрдам беради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc