Ўзтрансгаз раҳбари: «Бу йил ҳеч кимни газ тармоғидан узмасликка ният қилдик»

1

Халқаро пресс-клуб сессиясида “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси Шарифжон Турсунов республика газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди.

Ўзтрансгаз” раҳбари ахборотига кўра, тизимда 25 та компрессор станциялар, 14 та вилоят тармоғи, 13,5 минг км катта босимли магистрал қувурлари, 100 минг кмга яқин ўрта ва паст босимдаги қувурлар мавжуд.

“Газ тизими тармоғи қон томирига ўхшаб доимий назоратда бўлиши керак. Биз назоратда бўлмаган дея олмайман, назоратда бўлган. Лекин ўша маблағни нотўғри тақсимланганлиги, газ таъминоти нотўғри бўлганлиги учун бугунги аҳволга келди”, – деди Турсунов.

“Бутун дунёда энергия ресурсларига муносабат ўзгаряпти. Дунёда интиқоз, уруш жанжал, музокара ҳаммасини манзили ва маъноси – бу энергия ресурлардир”, – деди “Ўзтрансгаз” раҳбари.

«Ўзтрансгаз» раҳбари муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 5 йиллик концепция ишлаб чиқилганлиги, босқичма-босқич магистрал газ қувурлари, янги тизимга икки босқичли газ таъминотига ўтишлиги маълум қилди.

Шунингдек, аҳолига газ таъминотини яхшилаш мақсадида янги асбоб-ускуналар ўрнатиш режалаштирилганлиги, янги табиий газ ва суюлтирилган газ таъминотини шаффоф қилиш мақсадида дастур ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

“Йиллар давомида куз-қиш мавсумий истеъмолчини тармоқдан узиб қўярдик. Бу йил тажриба қилиш мақсадида ўзимизга мақсад қилиб қўйдик, бу йил ҳеч кимни улгуржи мавсумий истеъмолчини тармоқдан узмасликка ният қилдик. Бунга ўз чора-тадбирларимиз бор. Ҳаммасини йўлга қўйсак, ўзимизнинг энг олий мақсадимиз – халқимизни розилигини олиш ва тадбиркор умидини, ишончини оқлаш”, – деб қўшимча қилди “Ўзтрансгаз” раҳбари.

1 ТА ФИКР

  1. афсус биз томонларда уша газни узи йук куп каватли уйда турсак хам 5 кун булса 1 ой йук

Comments are closed.