Хитойлик “йўқолган” актриса солиқ тўламаганликда айбланди

0

Шу йилнинг июнь ойида сирли равишда йўқолиб қолган хитойлик актриса Фань Бинбин солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланди. Ушбу ҳаракати учун актриса оммавий ахборот воситалари орқали ҳукумат ва кенг жамоатчиликдан узр сўради.

«Хинхуа» агентлигининг хабар беришича, у солиқ тўламаслик мақсадида ҳукуматдан ўз даромадини яширган ҳамда кино лойиҳаларида қанча миқдорда гонорар олгани ҳақида нотўғри ахборот берган.

Актрисага ҳозир товламачилиги учун жами 130 млн доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юкланган.

“Жамиятнинг бир вакили сифатида қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилишим керак эди. Моддий манфаатлар йўлида менга билдирилган ишонч ва эътиборни суиистеъмол қилганимдан афсусдаман. Бундан ўзимга шуни хулоса қилдим – тўғри олиб бориладиган сиёсатсиз давлат, халқнинг меҳр ва эътиборисиз ҳеч қандай Фань Бинбин бўлмас экан”, – дейди актриса.

Turon24.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here