«Бозор дунё» ёхуд эрини ўзгага никоҳлатган аёл изтироби (5-қисм)

0

Ёғоч кабинанинг ойнаси йўқ, турли томонига ҳинд кино артистлари сурати, яна турли-туман суратлар, газета парчалари, журнал муқовалари осиб, ёпиштириб ташланганди. Томошабинлар кабинани суқлик ила кўздан кечиришар экан, масхарабоз шундай шеърлар ўқиб кетдики, барчанинг оғзини очиб қўйди. Шундан сўнг у белбоғини ечди, фуфайканинг астарига тўла фотосуратлар, рангли суратлар, газета, журналлардан олинган расмлар тикилганди. Сталин, Рузвельт, Черчилл, Буш, Горбачёв… Бу саҳнадан кейин у қалин, кўк жун кўйлагини кўтариб, қорнини очди, у ерда ҳам тўла суратлар.

Иўқ, у Каниза ўйлагандай масхарабоз эмас, телба экан. У велосипедига ўтираркан, қофия қилди:

Хамиддир мани отим, Великка лойиц чотим…

Оломон кулиб юборди. Бозордан ғубор кўтарилди.

Шу пайт енгидан тортган Салима Канизага «кетдик» деди. Бориладиган уй бозордан унча узоқ эмас экан, улар тез орада етиб келдилар.

—  Мана шу уй, — деди Салима уйга суқланиб қараб турган Канизага. Унинг уйга оғзи очилиб эмас, суқланиб қараб турганига Салима аввал ҳайрон бўлди, кейин кўнглидан аллақандай ёқимсиз ҳиссиёт кечди.

—  Киравердик, бўлмаса, — деди ва шошилиб қўшимча қилди, — мана буниси каминаи камтаринники.

Каниза кўрсатилган ҳашаматли кошона ёнидаги пастак уйга кўз қирини ташлаган бўлди-ю, ўз хаёли туғёнида яна баланд, сервиқор, кўнгилни тоғдек кўтарувчи, бахту тахтга маҳлиё бўлганча тураверди.

—   Кирдикми? — яна сўради Салима, улкан дарвоза қўнғироғи томон юриб.

—  Йўғ-е, кирмайман, — бурилди Каниза.

—   Бизникига юринг бўлмаса, — деди Салима ва эшигини очди.

Улар кафтдеккина тор ҳовлига кирдилар. Баланд ҳашаматли уй девори ҳовлининг бир томонини тамом тўсиб қўйган. Тўрт хонали, олди айвон Салиманинг уйи бечорага ўхшаб айвончаси қовоғи солик, ер чизиб турганга ўхшарди. Каниза айвонга кириб тўшакка ўтирди. Салима уён-буён юриб, қизи тушмагур мактабга кетаё-тиб, йиғиштирмаган майда-чуйдаларни йиғиштирди. Дар-ров чой қўйди. Дастурхон солиб, нон келтирди. Тезда овқат қилиб юборишини айтди. Туйқус йўқолиб колди. Бир оздан сўнг кўча эшикдан икки киши бўлиб кириб келишди. Каниза эгачисини айтиб чиққанини сезди, аммо билдирмади. Нозима билан совуқ кўришди.

Унинг бу муомаласи бир томондан ўта ҳаяжонланаётган Нозимага ҳам яхши бўлди. У ўзини тутиб олди. Тўғрида, бу ерда ортиқча ҳиссиётнинг нима кераги бор? Масала  ойдин.   Ўша  гап.   Уч-тўрт  кун  уйида  бўлади, бўйида бўлиши билан кетади. Туғишига оз қолганда ке-лади. Нозима, у қанча пул сўраса, беришга тайёр. Тўққиз ой, бир йил ҳам ўқ учгандек ўтади-кетади. Бугун шанба бўлса, эртага яна шанба келяпти. Бир йил нима деган гап.

Салима иккисини ёлғиз қолдирди. Ичкари кириб уймалашган бўлди. Муваққат кундошлар, ора-сира сўз қотишар, бир-бирини зимдан кузатар эдилар. Нозима бу ялангоёқнинг жуда гўзал аёл эканини, ўзидан ёшлигини, чарсиллаган жувонлигини, бети қаттиқроқ, ушалганини узаман деганлардан эканини билди. Қалтис ишга қўл ураётганди. Мансур акасига ишонади. Қолаверса, ўзининг келбатию сумбати ҳам андиникидан қолишмайди. Шу боис ишни галга солмасдан, ими-жимида биткариш, бўладиган ишни қилишни лозим топди.

—   Эгачи, Салимахон, қаердасиз? Бизникига кирайлик энди. Бозордан келдингиз, овқатим тайёр, меҳмонни ҳам қорни очгандир, — деди.

Салима ичкаридан югуриб чиқди. Улар Канизани кошонага олиб кирдилар. Нозиманинг меҳрибончилиги қўзиди. Остонадаёқ Канизани худди йўқотиб қўядигандек етаклаб олди. Уй пешайвонига чиқаётиб, дарҳол тайёр поёндозни солди. Ловуллаган атласга Канизанинг кўзи куйди. Нозима қўярда қўймай, унинг оёғини ичкарида ечтирди. Буни кўриб турган Салима, «Бечора-ей, ўзи ечиб юборай дейди-я, — деб ўйлади, — охири бахайр бўлсин, ишқилиб». У Канизанинг суқ ёнаётган кўзларини кўриб хавотири яна ошди. Улар меҳмонхонага кириб ўтирдилар, Салима: «Хонадон дўмбалоқ ўғил-қизларнинг тўполонига тўлсин, илоё омин» деб фотиҳа ўқиди.

Каниза юмшоқ стулда ўтирар экан, кўзи дарҳол хонанинг чор атрофини кезиб чиқди. Чиройли, каттакон стенка ичидаги нарсаларнинг кўпини, идишлару биллур қадаҳлар, турли катталик ва шаклдаги хрусталлар, ёдгорликларни кўриб оғзи очилиб қолди. Бурчакда турган телевизорнинг экрани жуда катта эди. Унинг ёзувини ўқий олмади. «Ғ1аг.гоп»ми-ей, ишқилиб, бир бало деган ёзув турарди.

—   Анови магнитофонми? — беихтиёр сўради Салиманинг ўзига тикилиб турганини кўриб.

—  Музикални сентр, — жавоб қилди Салима.

—  Шунчалик катта бўладими?

—  Пул бўлса бўлаверади-да.

Орада Нозима чой олиб кирди. Столдаги нонни ушатди. Дастурхон тўла ноз-неъмат эди. Пистанинг бундай йирик турини Каниза ҳеч кўрмаган. Конфет, шоколадларнинг қоғозлари турли рангда товланиб турарди. Каттакон биллур идишда ёнғоқнинг палла-палла мағизи тўла, ёнидагиларда ўрик мағизи, олтинсимон сариқ майиз, йирик-йирик қора майиз, меванинг барча тури, олмалар йириклиги ва нақшин товланиши билан бошқаларидан ажралиб турарди. Нок-нашватилар бирам катта, узумнинг доналари нақ бошмалдоқдек келар, хуллас, дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди.

Югургилаб хизмат қилаётган Нозима бир зумда мошхўрда кўтариб кирди, қошиқларни бирма-бир артиб чиннилар ёнидаги антиқа ликобчаларга биттадан қўйди.

-Вой, тоза нарсани артасиз-а? — деди Салима.

—  Тек туролмайман, биласиз-у, — жавоб қилди Нозима. — Бугун келасизларми, йўқми дея мошхўрда солувдим. Ҳозир бошқа овқат қиламан. Жазининг сал тоби чиқсин деб, совутиб қўйгандим, — у ташқари юрди.

—   Умрини берсин, ажойиб аёлда, — деди Салима думалоқ қиймани пуфлаб оғзига соларкан.

Каниза умрида бунақанги лаззатли мошхўрда емаган эди. Шунақанги мазза қилдики. Таом тугаб-тугамай, ҳовури кўтарилаётган қази, калладай пиширилган гўшт сариқ товада кирди.

—   Колбаса келтирмадим, Канизахон ейдими, йўқми деб, — пичоқ билан гўштни кесаркан илтифот қилди Нозима.

—   Вой эгачи-ей, мошхўрданинг ўзи мана шундай бўлди, — деди Салима кафтини томоғидан ўтказиб.

—   Қизиқмисиз, Салима опа, совуқдан келдинглар, бозорда оёқларингнинг таги бетон бўлса, бозор яхнинг ўзи-ку, — яна илтифот қилди Нозима — олинглар, тарелкага солиб берайми?

Нозима дераза пардасини сал очиб қўйди, телевизорни қўйиб чиқиб кетди.

—   Бирам қўли ширин, эпчил-ки, умрингдан барака топкур, — деди Салима гўшт луқмасини оғзига солиб, — оғзингда эриб кетади-я, жонивор. Олинг Канизахон, анави қазидан олинг, белингиз бақувват бўлади, — ми-йиғида кулди у. — Анави пардани Нозимахон чет элга борганда олиб келган. Қанчаям долларга олган экан.

Нозима яна киргунга қадар, улар чой ичишди.  Ис-сиққина хонада Канизанинг кўзлари сузилди. Телевизор бўлар-бўлмас нарсаларни кўрсатиб ётарди. Канизанинг кўзи оёғи остида ловуллаётган қизил гиламдан стол те-пасидаги улкан қандилга кўчди, сўнг деворга осилган суратларга ўтди. Иккита жуфтларнинг сурати бирин-устин қўйилган. Пастдагиси эру хотин, уй эгаларининг сурати, тепадагиси, сочи орқасига силлиқ таралган, кўзой-накли, галстукли одамнинг, унинг ёнида лўппигина, ёши элликлардан ошган аёлнинг расми эди.

—   Мансуржоннинг ота-онаси, — деди Салима, суратларга қараб қолган Канизага. — Онаси жуда оқила хотин эди, раҳматлик ўтиб кетди. Уч йил бўлди. Домла ҳаёт, бир ўзи туради. Яхши одам. Мансуржон яхши одамларнинг боласи. Нозимахон ота-онасини кўрмаган. Тоғалари қўлида ўсиб, ўшалар чиқаришган. Мансуржон билан институтда бирга ўқишган. Ўқитувчи. Бир йилдан бери ишга бормайди, уйда ўтирибди.

Нозима остонада бир кўринди-ю, Салима ўрнидан туриб чиқиб кетди. Бир оздан сўнг кирган Салима дастурхонга фотиҳа қилиб, Канизани ваннахонага бошлаб кирди.

—  Мазза қилиб чўмилиб олар экансиз. Мана бу янги тиш чўтка, мана бу депилятор… Мана бу сочиққа бемалол артинаверинг. Ҳеч нарсангизни кийманг, янги киясиз…

Салима чиқиб кетди. Ванна тўла оқ кўпик, Каниза ечинди, воҳ, ваннахона чиннидай ялтирар, уч томони кафел, умивалниги ғаройиб, кранлар тилло рангда, уми-валник орти, ваннанинг оёқ томонидаги девор тўлиқ тош ойна, ёнидаги девор полкаларда тумонат идишчалар турар, полкаларнинг бири тўла хар хил совунлар, шампунлар. У умивалник устидаги сиқмани олди. Ёзувлари кўп, аммо русча ва бошқача эди. Каниза ўқиб тушунма-ди, аммо ақли етди…

У кўпикли сувга тушиб ўтирди, ётди. Сув бирам жон роҳати эдики, тани роҳатланди, пешонасига намчилаб тер югурди. Кўллари беихтиёр қорни, бели, сонлари узра кезинди. У оёқларини сувдан чиқариб, ванна четига қўйди. Келишган, лўппи, аммо қорамағиз оёқлари ва тиззасига қараб гўзаллигини илк бор тан олди. Тирноқлари олинадиган бўлиб қолибди, кўзи билан қайчи қидирди. Топди. Бироз туриб уларни олиб ташлайди. Танасидаги ортиқча нарсаларни йўқотади. Оҳ, ҳаёт қандай гўзал!

Тилаволди Жўраев

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here