Энг катта ва хавфли қуш қайси эканлигини биласизми?

0

Мадагаскар оролида бир пайтлар улкан қушлар — эпиорнислар яшаган. Уларни баъзан «фил қушлар» ҳам дейишган. Бу қушлар шунчалик баҳайбат бўлишганки, айнан мана шу жиҳатлари уларга парвоз қилишга йўл қўймаган.

Ушбу турнинг охиргилари бундан юз йиллар илгари йўқ бўлиб кетишган. Аммо бугунги кунда бу қушларнинг қолдиқлари сақланиб қолганлиги боис олимлар улар ҳақида тўлиқ маълумот беришга қодирлар. Ҳозиргача аниқланган маълумотларга қараганда, эпиорнисларнинг вазни ярим тонна бўлиб, бўйлари 3 метрни ташкил этган.

Аммо олимлар яқинда эпиорниснинг алоҳида турини топдилар. Ушбу турдаги қушлар, ажабланарлиси, қариндошларидан ҳам кўпроқ бўлишган. Тадқиқотчилар уларнинг бир тоннагача оғирликка эга бўлишганликлари мумкинлигини айтмоқдалар.