Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Макгрегорга қарши жанг ҳақида нима деди?

0

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг Конор Макгрегорга қарши жанги борасида ўз фикрларини билдирди.

 

«Сиз Ҳабибнинг жанги атрофида қанчалик шов-шув кўтарилганини билмайсиз. Биз бутун Маҳачқалъа телпакда бўлишини кутиб қоламиз. Бу тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат.

 

Ҳаяжон аниқ йўқ. Масъулият ҳисси эса бор. Бу эса турли хил нарса.

 

Менинг тахминим – иккинчи раунд ўртаси ёки учинчи раунд боши. Ҳабибда биз энг кучли эканимизни исботлаш истаги бор. Бизнинг бошқа йигитларимиз ҳам қолган вазн тоифаларидаги камарларни эгаллашни хоҳлашади», – деди Абдулманноп Нурмагомедов.

 

Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.