Интерпол президенти йўқолмаган, балки ҳибсга олинган

0

Ижтимоий тармоқларда Интерпол раҳбари йўқолиб қолгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. «South China Morning Post» нашрининг хабарига кўра, Интерпол президенти Мен Хунвеи йўқолиб қолмаган, балки уни Хитойда ҳибсга олишган. Ушбу ҳибс бўйича Хитой томон ҳам, Интерпол ҳам изоҳ бермаяпти.

Мен Хунвеи 29 сентябрь куни Хитойга етиб бориши билан қўлга олинган. Хитой жамоат хавфсизлиги ва Ташқи ишлар вазирликлари бу ҳақда унинг оиласини огоҳлантирмаган. Қонунга кўра, 24 соат мобайнида ҳибс ҳақида маҳбуснинг яқинларига хабар берилиши керак.

Интерпол президентининг нима учун ҳибсга олингани ва тергов қилинаётгани ҳозирча номаълум.

Turon24.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here