Келинг, биир кулишамиз!

0

Бир киши доим “Нон урсин!” деб қасам ичавераркан. Кунларнинг бирида “Дока хлеб”нинг машинаси уриб кетибди.

***

«Одно»да севишиб қолганларни телефондаги суҳбати:
— Салом, сиз «одно»даги «Жажжигина қизалоқ адасини эркаси» мисиз???
— Ҳа, менман(паст овозда пичирлаб)
— Мен, Фарҳод акангизман танидингизми? Телефон номерингизни бергандиз.
— Танидим(пичирлаб)
— Нега пичирлаб паст овозда гапираяпсиз???
— Вой, ёнимда неварам ухлаётганди, уйғониб кетмасин, – дермиш

***

— Дугонажон, озиб, чиройли бўлиб кетибсанми ?
— Ҳа, 85 килограмм эдим. Мана ҳозир 70 килограмман.
— Парҳез қилдингми?
— Йўқ. Ҳаммасига эрим сабабчи. Эримни бошқа аёл билан учрашиб юрганини сезиб қолдим. Аламимдан озиб кетябман.
— Ажрашиб кетмайсанми?!
— Ажрашаман. Яна 15 килограмм озай, албатта ажрашаман.

***

Иккита жинни балиқ овлаб ўтирса, бирини қармоғига балиқ илинибди. Шошилиб биринчи жиннига қараб:
— Энди нима қиламиз? – деса, иккинчиси:
— Балиқни сувда димиқтириб, ўлдирамиз, – дермиш.