ТИББИЁТ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

НЕГА ЭРКАКЛАР АЁЛЛАРДАН КАМ ЯШАЙДИ?..

 

 

Статистик маълумотларга назар ташланса, ҳақиқатан дунё бўйича аёллар эркакларга нисбатан узоқроқ умр кўриши кўзга ташланади. Хўш, нега?

Шу масалада Калифорния олимлари алоҳида изланишлар олиб боришди. Бундан маълум бўлдики, ҳамма гап эстрогенларда экан. Эстроген даражаси организмда юқори бўлиши ва теломерларнинг узунлиги аёллар узоқроқ умр кўра олишига сабабчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, теломерлар хромосомаларнинг уч қисмидаги ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Организм қариши натижасида теломерлар қисқариб боради. Теломер қанча калта бўлса, организмнинг биологик ёши шунча улғайиб боради. Аёллардаги теломерлар эса алоҳида гормонлар таъсирида эркаклар теломерларига нисбатан секинроқ қисқаради. Ана шу жараён аёл узоқроқ умр кўришини таъминлайди. Қолаверса, эркаклар кашандалик ва ичкиликка мойиллик сабабли ҳам қарама-қарши жинс вакилларига қараганда, камроқ умр кўради.

enovosty. com

 

ТЕРЛАШ ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДАЛИДИР

 

 

Баъзи одамлар терламаслик учун камроқ ҳаракатлар содир этади. Ҳатто, спортчилар ҳам машғулотлар давомида иложи борича терламасликка ҳаракат қилишади. Аммо бу нотўғри. Тер инсон организмининг ҳақиқий табибидир. У танани турли хасталиклардан, ташқи зарбалардан асрайди. Масалан, иссиқ ҳавода ҳаддан зиёд терлаганимизда, бу тана ҳарорати меъёридан ошмаслигини, қуёш нурининг зарарли зарбаларидан сақлаб қолади.

Азалдан гўзаллик салонларида ифори кучли гуллар ўстирилганлиги сабабини биласизми? Улар ичкаридаги тер ҳидини ютиб, хонага фақат ёқимли исларнигина таратиб туришган. Қадимда эса одамлар атайин ҳаммомда парланишган, кучли иссиқда пода боқишган. Бу амаллар одам танаси учун жуда фойдали бўлган. Бир сўз билан айтганда, терлашдан тийилиш керак эмас. Фақат гигиенага пича амал қилишни ҳам унутиб қўйилмаса бас.

telegraf. com. ua

 

БЎЙИ УЗУН ОДАМЛАР ҚАЙСИ ХАСТАЛИККА МОЙИЛ?..

 

 

Стэнфорд университети олимлари шу масалада тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқот натижалари шундан иборат бўлдики, бўйи узун одамлар асосан варикоз хасталигидан кўпроқ азобланишаркан.

Тадқиқотларда 400 кишидан зиёд кўнгилли иштирок этди. Олимлар уларнинг ирсий келиб чиқишини чуқур ўрганишди. Шу баҳонада варикознинг айнан қайси сабаб билан пайдо бўлишини аниқлашга ҳаракат қилишди. Аммо варикознинг ирс билан боғлиқлиги 30 фоизнигина ташкил этди. Қолган ҳолатларда бўйи узунларнинг варикоз, тромбозга йўлиқишида вазн, овқатланиши сабаб бўларкан. Қолаверса, варикоз баланд пошнали туфли кийишни канда қилмайдиган, ҳомиладор аёлларда ҳам кўп учрайди. Зарарли одатларга ружу қўйиш, бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш, организмни меъёрдан ортиқ жисмоний зўриқтириш ҳам варикоз, тромбозга олиб келади.

newsyou

 

КАШАНДАЛИКНИНГ ҲЕЧ КИМ БИЛМАЙДИГАН ЗАРАРИ

 

 

Ҳозирги кунда тамаки маҳсулотларининг саломатликка қанчалар зиён етказишини ёш бола ҳам билади. Аммо бу маҳсулотнинг асосий, ўта хавфли зарари кўпчиликка маълум эмас.

Биласиз, кашандалар сигаретни чекиб бўлгандан кейин махсус идишга ташлаш ўрнига ергами, сувгами ирғитади-ю, йўлида давом этади. Мана шу нарса келажак авлод учун ўлим деганидир. Сабабини олимлар аниқлашди. Улар айтишмоқдаки, ерга ёки сувга тушган сигарет қолдиғи узоқ вақт давомида қолиб кетиши оқибатида ер ва сувни заҳарлайди. Бу маҳсулотлар қанча керак бўлса, шунча вақт кутган ҳолда ўзаро бирлашади ва юқорида таъкидланганидек, ер ҳамда сувни заҳарлайди. Кўрибсизки, келажакда дунё юзини кўрадиган авлодлар заҳарланган сувни ичиб, заҳар тарқалган ерда маҳсулот етиштириб, уни истеъмол қилиб, оқибатда ўта хавфли хасталикларга чалинади. Онкологик, иммуниал тизим билан боғлиқ касаллик, пуштсизлик кабиларга келажак авлодни айнан сиз-у биз ер, сувга ирғитган заҳар дучор этади.

newsyou. info

 

КЎРИЧАКНИ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИСИЗ БАРТАРАФ ЭТИШ МУМКИНМИ?

 

 

Финляндиядаги Турку университети олимлари шу масалада изланишлар олиб борди. Изланишларда 500 нафарга яқин кўнгилли иштирок этди. Олимлар улар мисолида кўричакдан жарроҳлик амалиётисиз халос бўлиш мумкинлигини исботлашди. Бу хасталикни антибиотиклар истеъмол қилиш орқали ҳам бартараф этса бўларкан. Изланишлар охирида шу нарса маълум бўлдики, жарроҳлик амалиётисиз кўричакдан хаслос бўлганларнинг организми тикланиш бўйича бошқаларни ортда қолдирди. Улар атиги 11 кунда оёққа туриб кетишди. Асосийси, кўнгиллилар тиғ асоратлари туфайли ойлаб тўшакка михланиб ётишмади.

N+1

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc