Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 7 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун жиддий кўнгилсизликка тушиб қолишингизни башорат қилган. Аммо бу кўнгилсизликнинг пулга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам умуман алоқаси йўқ. Айримлар турмуш ўртоғи ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларга нуқта қўйиш ниятида яшаётган бўлса, илож қанча, тақдир-да. Бугун шу ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришга мажбур бўласиз. Бугун тоғ ён-бағрида, табиат қўйнида дам олиш жуда ёқимли, хайрли кечади. Кечқурун яқин дўстингизни учратиб, ширин суҳбатлар қурасиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

7 октябр бузоқ буржи остида туғилганларнинг деярли барчасига ёқимли таассуротлар қолдиради. Омадга, муваффаиятларга эгалик қилиш учун кўп ўқишингиз зарур бўлади. Ишингиз юзасидан малака ошириш ҳаракатига тушмасангиз бўлмайди.

Оиласиз бўлсангиз, бугун яшаб турган уйингиздан анча нарида романтик лаҳзалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Кечқурун хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Бу шахсий ҳаётингиз ўзгариб кетишида муҳим рол ўйнайди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар эгизаклар буржи остида туғилганлар учун бугунги кун жуда мушкул кечишини башорат қилган. Кун давомида қайсарлик қилишга, ҳадеганда ичдаги аламларни ошкор этишга уринманг. Пул масаласини четга суриб туришингизга тўғри келади. Заҳира пулларингиз билан қаноатланиб турасиз-да энди. Худо хоҳласа, бошқа куни албатта катта пул эгасига айланасиз. Бугун руҳан шу қадар кўтаринки бўласизки, ҳар қандай хасталикни бир зарба билан йўққа чиқара оласиз.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

7 октябр куни оиласизлар ўз идеалидаги инсонни учратишади. Муҳаббат шу қадар катта тезликда кўнгилларингизга кириб борадики, бунақасини ҳали кўрмагансиз. Оилалилар шахсий ҳаётда етакчи эдилар, шундайлигича қолади. Атрофдагилар билан муносабатларда бироз муаммолар бўлиши тайин. Аммо тақдирга тан беришдан бошқа иложингиз йўқ. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, фитнесга қатнай бошлашингиз тавсия этилади. Тоза ҳавода ҳам албатта сайр қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида кўплаб танишувларни бошдан кечиришингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда янги-янги лойиҳаларни ўйлаб топишингиз кутилади. Асосийси, танаффусларга тайёр турсангиз ва тезликни камайтирмасангиз бас. Муҳаббатда оиласизларга ўз идеалидаги инсонни қидириб топиш учун тафаккур иш бериши мумкин. Лекин идеал экан деб ҳаддан зиёд талтайтириб юборманг. Кейинчалик бошингизга чиқиб олиши ҳеч гап эмас. Кечқурун оилангизда ёқимли бир воқеа содир бўлади. Тайёр туринг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

7 октябр куни тадбиркорларни ҳамкорлар навбатдан ташқари тарзда қўллаб-қувватлай бошлашади. Буни кўрган рақобатчилар эса ура солиб қочиши тайин. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон битиши кайфиятингизни осмонларга кўтаради. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муваффақиятлар билан параллел кўринишда сизга раҳбарлар мукофот пули ҳам ҳадя этиши мумкин. Шунинг учун сира иккиланмасдан йирик харидларга ҳам қўл ураверсангиз бўлади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар бугун тарози буржида туғилганлар романтика ва яқин инсонининг қайноқ меҳридан баҳраманд бўлишларини башорат қилган. Шу қадар ўзингизни бахтиёр ҳис эта бошлайсизки, вақтинчага бўлса-да, қолган муаммоларни унутасиз. Бўлғуси жуфтингиз билан тоғ ён-бағирлари ёки пулингиз кўпроқ бўлса, нуфузли кафеларда тушлик қилишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳам моддий аҳволингиз янада яхшиланишига шахсан гувоҳ бўлишингиз кутилмоқда. Кечқурун организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 октябрда аввало моддий аҳволингиз яхшиланишига гувоҳлик қиласиз. Мана, энди қанча йирик харидларни ҳам қўрқмасдан амалга ошираверсангиз бўлади. Оилада яқинларингиздан бири билан арзимас сабаб туфайли баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун сизни яқин дўстлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Дуч келган таомни истеъмол қилиб кетиш сизнинг мажбуриятингиз эмас.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингизда ташаббускор бўлинг. Акс ҳолда кўра олмайдиган баъзи ҳамкасблар оёғингиздан чалишга ўтиши ҳеч гап эмас. Сиз бу ташкилотда биринчи ходим сифатида барибир ном қозонишингиз керак. Муҳаббатда қалбингизга эмас, тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Йўқса, кечирилмас хатога йўл қўйишингиз турган гап. Кечқурун ўзингизга мўмай даромад ҳадя этадиган хизмат сафарига отланишингиз мумкин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

7 октябр куни ишхонада вазиятни ёки муҳитни ўзгартириш ҳаракатларидан воз кечинг. Сув ўз маромида оқавергани маъқул. Раҳбарлар шундоқ ҳам сиздан мамнун. Яқин вақтларда лавозимингиз юқорилаши ҳам эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Хизмат сафарига сизнинг ўрнингизга бошқа бир ходимни юборишлари мумкин. Бироқ бу фақат яхшиликка. Кечқурун оиласиз дўстларимиз албатта романтик учрашувга отланишади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Жамиятда ўз позициянгизни янада мустаҳкамлаб олиш ҳаракатида бўлинг. Янги ишга ўтиб кетиш ниятингиз бўлса, шошилмаганингиз маъқул. Олдин қонуний меҳнат таътилига чиқишингиз керак. Кун мобайнида яқин дўст деб юрганларингиздан бири сизни очиқчасига чув туширишга ҳаракат қилиши эҳтимолга яқин. Куннинг иккинчи ярмида бош, жигар ва қорин қисмингизни врач кўригидан ўтказиб олишингиз тавсия қилинади. Бу яқин келажакда сизга ортиқча муаммолар туғдириши мумкин.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

7 октябрда сизнинг ташаббусингиз билан ишхонадаги баъзи жиддий муаммолар ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда меҳр-оқибат денгизига тушинг-у, фақат олдинга суза бошланг. Астойдил, жон-жаҳдингиз билан сузинг. Қарабсизки, бўлғуси жуфтингиз ён беради, сизга бўлган муносабатлари ҳақиқатан қайноқ эканига амин бўлади. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Бассейн ёки ҳовузда чўмилиш ҳам умумий аҳволингизни яхшилаш учун хизмат қилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here