Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор вазн ўлчашди

0

Жорий йилнинг 6 октябрдан 7 октябрь кунига ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC 229” мусобақаси ўтказилади.

Мусобақанинг марказий баҳси енгил вазн тоифасида Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг бўлади.

Мазкур жанг олдидан ҳар иккала спортчи вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра, россиялик Хабиб 70,3 кг тош босди. Ирландиялик Конор эса 70,08 кг вазнда экани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Хабиб Нурмагомедов — Конор Макгрегор, Тони Фергюсон — Энтони Петтис, Овинс Сен-Прю — Доминик Рейес, Александр Волков — Деррик Льюис, Мишель Уоттерсон — Фелиз Херриг ўртасида жанглар бўлиб ўтади.

Манба: UzA.uz