ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Ўгай қизининг номусини булғаган эркак 20 йилга қамалди…

Қирғизистоннинг Чуй вилоятига қарашли Отин тумани «Тўққиз булоқ» қишлоғида шу йил март ойида чўпонлик қилувчи эркак кечирилмас гуноҳга, даҳшатли жиноятга қўл урганди. У хотини уйда эмаслигидан фойдаланиб, 13 яшар ўгай қизининг номусини поймол қилган. Қизалоқнинг онаси ҳадеганда қайта қолмади. Ичкиликка тўйиб олган эркакка худо берган. 19 кун давомида ўгай қизини зўрлаш билан шуғулланган. Бировга миқ этса, ўлдириб юбориш билан қўрқитган.

Ниҳоят адолат тантана қилди. Чўпоннинг ёвузларча қилмишлари ошкор бўлиб қамоққа олинди.

Яқинда Отин туман жиноят суди унга нисбатан ҳукм эълон қилди. Ҳукмга кўра исми-шарифи тергов ва бошқа манфаатларни кўзда тутиб сир сақланаётган эркак 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

24. kg

КАЛАМУШГА ЕМ БЎЛГАН КИТОБЛАР…

Германиянинг Штутгард университети кутубхонаси каламушлар тарафидан вайронага айланибгина қолмай, инқирозга ҳам юз тутди. Кемирувчилар 1970-1980 йилларда яратилиб, китоб ҳолида чоп этилган ноёб асарларни ғажиб ташлаган. Асарлар асосан иқтисод, ҳуқуқшунослик ва ижтимоий соҳаларга доир эди.

Мутахассисларнинг ишонч билан айтишича, каламуш қачонки оч бўлса, ҳатто бир-бирини ҳам еб битириши ҳеч гап эмаскан.

Каламушлар дастидан кўрилган моддий зарар 200 минг евро миқдорида баҳоланди.

Deutsche Welle

Ростовда яшовчи эркак бошига пичоқ санчилган ҳолда касалхонага ётқизилди…

Шу ҳақда Ростов вилояти Донецк шаҳар ички ишлар бўлими вакиллари расман маълум қилишган. Уларнинг айтишига кўра, эркакнинг қўшнилари полицияга хабар беришган. Полициячилар айтилган манзилга етиб келишганда, ҳақиқатан ўрта ёшдаги эркак бош қисмига пичоқ санчилган ҳолда ўтирарди. Шунчаки ўтирса майли, дод солмас, оғриқ зарбидан беҳаловатланмасди. Аксинча, ёнидагилар билан ҳазил-ҳузул қилар, фақат гап орасида тезроқ пичоқни бошидан суғуриб олишларини сўрарди. Эмишки, бошига санчилган пичоқ жиддий халал бераётганмиш.

Суриштирувлар шуни кўрсатдики, эркак бурнидан нафас олишга қийналганидан, пичоқни бошига санчишга қарор қилибди. Шундай қилса, нафас олиши осонлашадигандек туюлибди.

Кейинроқ аниқлашди. У руҳий хасталиклар шифохонасида рўйхатда тураркан.

lenta. ru

ФИНЛЯНДИЯДА ИШ ВАҚТИДА УХЛАШ УЧУН АЛОҲИДА ҲАҚ ТЎЛАНМОҚДА…

Финляндиядаги, аниқроғи, Хельсинкидаги кўплаб компаниялар ходимларининг барчасига кундузи иш вақтида ярим соатдан бир соатгача ухлаб олиш учун расман рухсат берилди. Улар қисқа муддатли уйқу натижасида нафақат эрталабки қувватни тиклаш имконига эга бўлишади, балки маошга қўшимча ҳақ ҳам олишади.

Мамлакатдаги тиббиёт ходимлари, олимларнинг фикрича, ходим кундузи ухласа, бу компания ёки ташкилот нафақат фойда кўради, балки ходим ҳам эрталабки кучни қайта тиклашга, шунинг баробарида саломатлигини мустаҳкамлай олишга эришади. Хельсинкидаги компаниялар раҳбарлари ходимларни қисқа муддатли уйқуга ўргата олувчи мутахассис ҳам ёллашган. Тажриба мамлакатдаги кўплаб мактабларда ҳам синовдан ўтказилмоқда.

esoreiter. ru

Россиялик хонанда Ани Лорак хиёнат сабабли эри билан расман ажрашмоқда…

Хонанданинг айтишича, эри, тадбиркор Мурод Налчажиўғли унга киевлик модель қиз Яна Белявская билан хиёнат қилибди. Журналистлар ҳам ажрашиш жараёни аллақачон бошлаб юборилганини таъкидлашмоқда.

Россия шоу-бизнеси вакиллари Ани Лорак ҳамда Мурод Налчажиўғли орасидаги муносабатлар эркакнинг хиёнатидан сўнг анча совуқлашганини сезишга ҳам улгуришган. Тўғри, ҳозирча Ани Лоракнинг ўзи бу хиёнат ҳақида ҳеч нарса деяётгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ани Лорак туркиялик тадбиркор Мурод Налчажиўғли билан 2009 йили турмуш қурган. Орадан бир неча йил ўтиб қизли бўлишди. Қизалоққа София дея исм қўйишди.

СтарХит

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here