Ирландиялик енгил вазнли боксчи Конор Макгрегор шу йилнинг 7 октябрида доғистонлик Ҳабибга қарши рингга чиқади…

0

 

Жанг «UFC» турнири доирасида ташкил этилиб, Лас-Веласдаги «T-Mobile» спорт аренасида бўлиб ўтади. Конор Ҳабибдан чемпионлик камарини тортиб олиш учун астойдил ҳаракат қилиши тайин. Эслатиб ўтамиз, доғистонлик боксчи чемпионлик камарига америкалик боксчи Эл Яквинтни мағлуб этгандан сўнг эгалик қилган.

Жанг «МАТЧ» телеканали орқали Тошкент вақти билан соат 7: 00 дан бошлаб эфирга узатилади. Бокс ишқибозлари эса бу жангни жуда интиқ кутишмоқда. Негаки, Конор ва Ҳабиб ўртасидаги жанг кутилганидан ҳам кескинроқ чиқиши кутилмоқда. Сабаби барчага маълум. Икки боксчи бир-бирига нисбатан қалбида фақат алам ҳиссини туйган.

Айтишларича, 2018 йил апрелида Конор Макгрегор ҳамда шериклари Ҳабиб ўтирган автобусга ҳужум қилган. Бу ҳужум Нью-Йоркдаги «Barclays Center» спорт аренаси ёнида содир этилган. Ўшандан бери икки боксчи росманасига ёвлашиб қолган.

upl. uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc