ОДАМХЎРЛАР… (ёхуд Россиянинг Ленинград вилоятида ваҳшиёна қотиллик содир этилди)

0

 

Яқинда Россиянинг Ленинград вилоятига қарашли Новинка посёлкасида 21 ёшли йигитни ўлдириб кетишган. Полициячилар қисқа фурсатда қотиллик содир этилган жойга етиб келишди-ю, даҳшатдан ёқа ушлашди. Марҳум навқирон йигит, танасида кўплаб тиғ жароҳатлари мавжуд. Бу ҳам майли, танасининг айрим жойлари кесиб олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари уй ичкарисини кузатувдан ўтказиш жараёнида сковородкада марҳумнинг тана аъзоларидан бири қовурилган ҳолатда турганлигини аниқлашди. Суриштиришлар, изланишлар ўз сўзини айтди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, қотиллар қўлга олинди. Уларнинг бири 22 ёшли йигит, шериги эса 12 яшар қиз экан. Дастлабки тергов жараёнида қотил барчасини очиқ-ойдин айтиб берди. У айтдики, посёлкада анчадан бери яшаб келишган. Худди ўша ўзи ўлдирган йигитнинг хонадонида ижарада туришган. Бирга спиртли ичимлик ичиш жараёнида жанжаллашиб қолишган. Шунда қотил уй эгасига қўлида пичоқ билан ташланган. Танасига ўнлаб жиддий тиғ жароҳатлари етказган. Афсуски, бу билан ҳам тинчлана қолмаган. Шериги бўлмиш 12 яшар қиз икковлари мурданинг баъзи жойларини кесиб олиб сковородкада пишириб ейишган.

Айни пайтда қотил қўлга олинган. Одамхўрликка бажонидил шерик бўлган 12 яшар қиз эса вояга етмагани сабабли ҳозирча вояга етмаганлар махсус интернатига жойлаштирилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

dayonline. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here