Тошкент Давлат юридик университети талабаси порахўрликда айбланди…

0

 

Тергов материалларида таъкидланишича, Тошкент Давлат юридик университетининг 4- курс талабаси Р. муаллим ва ҳамтовоғи, миллий университетнинг 2- курс талабаси Х. билан ўзаро келишган ҳолда жами 3 минг доллар эвазига икки янги «таниш»ини шаҳардаги автомобил йўллари коллежига киритиб қўйишга ваъда берган. Улар ўзларини меҳнат вазирлиги ходимлари сифатида таништиришган.

Юридик университет талабаси худди ўша ваъда қилинган 3000 долларни қабул қилиб олаётганда, Юнусобод туман ҳудудида қўлга олинди. Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлдики, у пулларнинг 2 минг долларини шерикларига бериши лозим экан. Тезкор тадбир натижасида миллий университет талабаси ва муаллим ҳам қўлга тушди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

uznews. uz/ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc