Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 8 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишда бугун қайсарларча йўл тутиб, ҳамкасбларга ўз истеъдодингизни яна бир бор намойиш этишингиз керак бўлади. Энг чигал ва оғир ишларни ҳам сира қийинчиликларсиз адо этишингиз учун имкониятлар туғилади. Шахсий ҳаётда ўзингизни дипломатларча тутишингиз талаб этилади. Шундагина уйдаги муҳитни яхши ҳолатда сақлаб қола биласиз. Бугун хориж давлатларига сафар қилиш муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 октябр куни сизга нималарнидир кўз-кўзлашга, сотишга ошифталар кўпайиб кетиши мумкин. Ҳойнаҳой, сизни лақма деб хаёл қилишса керак. Арзирли жавоб қайтариб қўйсангиз, кейин бундай ҳаракатларни содир этмайдиган бўлишарди. Куннинг иккинчи ярмида коммунал хизматлар ҳақини тўлаб қўйишингиз керак. Акс ҳолда жаримага тушишингиз тайин. Шахсий ҳаётингизда осудалик ҳукм суради. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини пайқаб қолсангиз, дарҳол врач қабулига чопинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар бугун бировларнинг ишига асло аралашмаслигингизни маслаҳат беришади. Барчага бир хил муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг. Пулларингизнинг ҳаммасини ишлатиб юбормаслик учун ойлик бюджетни хомчўт қилиб чиқинг. Шунда моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келмайсиз. Саломатликка келсак, баъзилар бўғимлар ва бел қисмида пайдо бўладиган оғриқлардан безовталаниши мумкин.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 октябрда миянгизда эзгу ва азалий мақсадларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш ҳақида ўйлаб қоласиз. Лекин хаёлингиздан кечаётган ўйларни ниҳоятда сир сақланг. Худо кўрсатмасин, ишхонангизда кимдир эшитиб қолса борми, дарров ўзлаштириш ҳаракатига тушади. Муҳаббатда оқимга қарши сузишингизга тўғри келади. Танлаганингизни қайсидир йўллар билан ўзингизга янада кучлироқ мафтун этиш ниятида куйиб-ёнасиз. Фақат бу истакларни ҳаддан зиёд бўш қўйманг. Жиловда тутинг. Ана шунда шахсий ҳаётингиз осуда кечади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги ишларингиз бароридан келиши тайин. Бунинг учун барча имкониятлар тахт. Бироқ ҳар бир ишни тез адо этилишига умид боғламанг. Бу даромадларингизни камайтириб, ҳолингизни танг қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммолардан қайғурмасангиз ҳам бўлади. Улар бугун сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Дўстлар даврасида ҳам баъзи кўнгилсиз вазиятлар ҳукм суриши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 октябр куннинг бошланишидаёқ моддий аҳволингиз яхши эмаслиги кайфиятингизни тушириб юбориши мумкин. Ана шу ҳолат сизга мактаб бўлади. Бундан кейин пулни тежаб ишлатадиган, таниш-нотанишга ишониб кетавермайдиган бўласиз. Агар сизга дунёнинг бор бойликларини ваъда қилишса ҳам ишонманг. Ўз кучингизга ишонинг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Оилада жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Қарама-қарши жинс вакил, вакилаларининг ёлғонлари, сохта хушомадларини иложи борича айланиб ўтинг. Билиб қўйинг, бу масалада йўл қўйилган хато келажагингизга албатта салбий таъсир кўрсатади. Кун давомида ички ишлар ходимлари билан муносабатларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Акс ҳолда камида жаримага тортишлари, ёки қамаб қўйишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда бўлса яна яхши.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 октябрда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз янада совуқлашиши мумкин. Бунга кейинги пайтларда жуда кам кўришаётганингиз сабаб бўлиши муқаррар. Иш кўплигидан сизда жуфтингизга эътибор қаратиш учун керагича вақт топа олмаслигингиз ҳам шу сабабларнинг бири эканига шубҳа йўқ. Молиявий тўкинликка эришиш ниятингиздан зинҳор воз кеча кўрманг. Кечқурун кимларгадир яқин дўсти кутилмаган совға ҳозирлаши мумкин. Баъзилар олис сафарга отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ишга қайсарона муносабатда бўлинг. Акс ҳолда ўзингизга ва истеъдодингизга бўлган ишончдан маҳрум бўласиз. Раҳбарлар сизга бугун жуда масъулиятли ишни ишониб топширади. Ҳаракатингизни қилинг. Бу ишончдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолинг. Оилангизда муаммолар қалашиб ётибди. Уларни бажариш мажбурияти эса фақат сизнинг зиммангизда турибди. Худодан астойдил сўраб, ҳаракатга тушмасангиз бўлмайди. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

8 октябр куни оиласизлардан кимдир яқиндагина танишиб, ўзи учун кутилмаган бахт деб ҳисоблай бошлаган инсонни йўқотиши мумкин. Беҳуда қўрқяпсиз. Орангиздаги даҳанаки жанжаллар барҳам топади ва яна бахтли лаҳзаларингиз ўзингизга қайтади. Саломатлик билан ҳазиллашманг. Айниқса, ошқозон ва умуртқа поғонасида муаммолар юзага келиши турган гап. Ҳар куни асосий вақтингизни ишга бағишлайсиз. Ўйлаб кўринг. Яқин инсонингиз учун ҳам керагича вақт ажратмасангиз бўлмайди.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар бугунги кунингиз ҳар тарафлама омадли кечишини ваъда қилишмоқда. Даромад ҳам тобида бўлади. Яқин дўстлар билан учрашиб, кўнгил ёзишингиз ҳам бугунга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергакликни қўлдан берманг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан кимгадир мерос масаласида ёрдамингиз керак бўлади. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Овқатланиш меъёри ва режимини бузманг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 октябр куни иш вақтингиз телефон орқали ўтиши ҳақиқатга яқинроқ. Аммо бу зиён ўрнига фойда келтириши қизиқ. Ҳақиқатан, бошлаган ишларингиз осонгина бита бошлайди. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатларингиз янада мустаҳкамланади. Молиявий масалада эҳтиёткорлик талаб этилади. Серқатнов йўлларга шахсий машинангизда чиқманг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc