Актёр Алишер Узоқов энди янги лавозимда!..

0

Кеча 7 октябрь куни актёр Алишер Узоқов «Навбаҳор» футбол клубининг PR директори этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг телеграм каналида маълумот берилган.

Алишер Узоқов жамоанинг оммага янада яхшироқ танилиши ва машҳур қилиниши борасида фаолият олиб бориш билан бир қаторда «Навбаҳор»нинг уй учрашувларини ТВ орқали шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача жамоанинг Намангандаги учрашувларини Элёр Абдувоҳидов шарҳлаб келаётганди.