Кучли ёмғирлар 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

0

Марказий Америка давлатларига ёпирилган кучли ёмғирлар оқибатида камида 12 киши ҳаётдан кўз юмди, 23 мингдан кўпроқ киши жабр кўрди.

Гондурасда табиий офатдан аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлган. Уларнинг уйи кўчки остида қолган. Яна 3 киши тошқинларда чўкиб кетган, бир киши бедарак йўқолган деб хъабар бермоқда Kun.uz нашри.

Гватемалада эса сув оқимлари билан олиб кетилган 11 ёшли бола қидирилмоқда.

Никарагуада 3 киши, Коста-Рикада бир киши ва Сальвадорда 2 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Табиий офат вақтида минтақанинг 23 мингдан кўпроқ кишиси мол-мулкини йўқотган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here