“МИБ базасидаги маълумот хато чиқди”: Мажбурий ижро бюросининг муносабати қандай?

0

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Интернет тармоғидаги “UzA” сайтида “МИБ базасидаги маълумот хато чиқди” номли маълумот жойлаштирилган эди.

Ушбу сайт манбаси асосида, “gazeta.uz» ва “Xalq soʻzi online” номли сайтларда ҳам шу мазмундаги маълумотлар тарқатилган.

Маълумотда, Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ туман бўлими ходимлари томонидан “Гулзор” маҳалласида яшовчи истеъмолчининг 7 млн. 397 минг 564 сўмлик қарздор эканини айтишганини ва қарздорлик зудлик билан тўланмаса, чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиришга Пайариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари аниқлик киритишди. Истеъмолчининг 232 минг 751 сўмлик ортиқча тўлови борлиги аниқланди.

Ўрганишда, Бюронинг Пайариқ туман бўлими давлат инспектори А.Абдукаримов, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан тақдим этилган қарздорлик бошқа абонент ва уй манзили эканлиги аён бўлди; Пайариқ тумани “Гулзор” МФЙ.да яшовчи М. Жўрақуловага электр энергиясидан 7 миллион 397 минг 564 сўмлик қарздорлик мавжудлигини маълум қилган.

Истеъмолчи ушбу қарздорлик ҳақида эътироз билдирганида, мавжуд ҳужжатлари ва туман электр тармоқлари корхонасидаги истеъмолчининг шахсий ҳисоб варақаси ўрганилиб, натижада, ушбу қарздорлик 2016 йил 9 июнда туман электр тармоқлари корхонаси ходими Акбар Пўлатов томонидан хонадондаги мавжуд ҳисоблагич кўрсаткичи дастурга нотўғри киритилиши оқибати эканлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, 2018 йил 12 июнь куни давлат инспектори А.Абдукаримов томонидан тумандаги “Энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича мавжуд умидсиз ва асоссиз ҳисобланган қарздорликларни ўрганиш тўғрисида” тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан хатлов ўтказиш режалаштирилди. Далолатномага асосан электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган қарздорлик истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилган ва 232.751 сўмлик ортиқча тўлови мавжудлиги аниқланган.

Мажбурий ижро бюроси

Манба: UzA.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here