«Супер келинчак» 10 йил ўтиб шахсий ҳаёти ҳақида гапирди

0

Бундан чамаси 10 йиллар муқаддам ўзининг кинода яратган тенгсиз образлари билан кўплаб мухлислар кўнглидан жой олган, бироқ кейинчалик бошқа сабаблар билан кино оламини тарк этган Диана Ягафурова оммавий ахборот воситаларида кўриниш бера бошлади. Унинг айтишича, хозирда у оилали ва икки ўғилнинг онаси. Тахминларга кўра ўғиллари эгизак. Актриса ўзининг кино оламига яна қайтиши борасидаги саволларни хозирда очиқ қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Диана суратга тушган «Супер келинчак», «Зирапча», «Ташландиқ», «Ичкуёв» фильмлари ўз пайтида кино оламида ҳақиқий портлаш бўлган десак муболаға бўлмайди.