Тошкентда 34 ёшли беморга 29 ёшли укасининг жигар бўлаги кўчириб ўтказилди

0

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида мураккаб жарроҳлик амалиётларидан бири муваффақиятли тарзда ўтказилди. Бу ҳақда марказнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда daryo.uz.

Марказда ҳиндистонлик шифокорлар 34 ёшли беморга қариндош-донорининг жигар трансплантациясини амалга оширди.

Жигар циррозига чалинган фарғоналик беморга унинг 29 ёшли укаси донор бўлди. Ушбу мураккаб жарроҳлик операцияси Ўзбекистонда учинчи марта ўтказилди.

Қайд этилишича, ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here