Тошкентда фарзандини 15 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

0

Тошкентда прокуратура ходимлари ўз фарзандини 15 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, тезкор тадбир давомида Олмазор туманидаги ресторанлардан бирида А.К. фарзандини бошқа фуқаро М.А.га топшириб, эвазига 15 миллион сўм олаётганида қўлга тушган.

Аёлга одам савдоси айби қўйилди. Жиноий иш доирасида суриштирув олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here