Тўй кортежи аварияга учраши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

0

Нью-Йоркда 20 кишининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Fox News хабарига кўра, шаҳар ташқарисидаги ҳудудда тўй лимузини бошқа автомобилга тўқнашиб кетган ва йўл ёқасидаги пиёдаларни босиб ўтган. Йўл ёқасидаги дўкон менежери The New York Times нашрига, лимузин соатига 100 километр тезликда ҳаракатлангани ҳақида айтиб берган.

Айни вақтда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ходимлари иш олиб боришмоқда, полициячилар ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда.

Манба: kun.uz