«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «КЎСЕМ СУЛТОН САВОДСИЗ БЎЛГАН ЭКАН»

0

 

Усмонийлар империяси тарихига назар ташланса, Кўсем султоннинг номи алоҳида ажралиб туради. У шоҳ Аҳмаднинг суюкли рафиқаси, Мурод IV, ақлан заиф шоҳ Иброҳимларнинг онаси ҳисобланади. Султон Аҳмаднинг ўлимидан сўнг империя бошқарувини ўз қўлига олган. Тахтда ўғиллари, ё набиралари ўтирган бўлса-да, бошқарув барибир Кўсем султоннинг қўлида бўлган.

Дарвоқе, тарихда Кўсем султоннинг биргина савоб иши кўпчиликнинг ёдида қолган. У султон Аҳмад тахтга ўтиргач, ёлғиз укаси Мустафонинг қатл этилишига йўл қўймаган. Аҳмадни шунга кўндира олган. Ваҳоланки, ўша пайтларда ҳам империя тахтига ўтирган янги султон аждодлар яратиб кетган қонунга бўйсунган ҳолда барча эркак қариндошларини қатл этиши шарт эди. Кўсемнинг таъсирида султон Аҳмад бу ваҳшийликка қўл урмади. Укаси Мустафони «олтин қафас»да сақлашга қарор қилди…

Йиллар ўтгани сайин ҳокимият, бойлик жазаваси Кўсем султонни зулмкор бир банда қиёфасига солиб қўйганди. У умрининг охиригача ўғиллари билан зимдан тахт талашиб ўтди. Уларни бировларнинг қўли билан ўлимга маҳкум этди. Охирги фарзандларидан бири ақлан заиф Иброҳимни ҳам Кўсем султон фармонига кўра унинг кўз ўнгида қатл этишди. Ўшанда Иброҳим ўлим исканжасида бўла туриб онасини қаттиқ қарғаганди. Даҳшатли, шармандаларча ўлим топишини худодан сўрай-сўрай жон берганди. Қарғиши ўқ экан. Кўсем султон ҳақиқатан қийналиб, бир неча маротаба жон берди. Илк бўғишда жаллод вазифасини ўтаган эркак ишни чала қилган, Кўсем ҳали ўлмаган, атиги ҳушидан кетган экан. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, у ҳушига келди. Эркак иккинчи марта бўйнига арқон солишга мажбур бўлди…

Ана энди яна Кўсем султоннинг тарихига назар ташлаймиз. Византияда ёзиб қолдирилган манбалар, элчи сифатида усмонийлар империяси саройида бўлиб қайтган шахслар ёзиб қолдирган ёзувларда айтиладики, Кўсем султон шунчалар машҳур, уддабурон давлат арбоби ҳисобланса-да, ғирт саводсиз бўлган экан. Ўқиш, ёзишни билмаган ё билишни истамаган. Бир умр турк тилини чуқур ўргана олмай қийналган. Доимий тарзда тилмоч хизматидан фойдаланган. Ва шундай саводсизлигича ёруғ дунёни тарк этган.

yandex. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc