Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 9 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун илгари амалга тадбиқ этишнинг иложи бўлмаган лойиҳаларга яна бир бор қайтишингизни маслаҳат беради. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам аъло кайфият сиз учун жуда керак бўлади. Айниқса, анчадан бери жуфти билан сен-менга бориб юрганлар бўлса, аъло кайфиятдан ярашиш йўлида унумли фойдаланишлари мумкин. Кечқурун молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш ҳаракатида бўласиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

9 октябрда «узоқнинг донидан яқиннинг сомони яхши» мақолига амал қилган ҳолда иш тутинг. Олисдаги сароб сари асло интилманг. Чунки қаршингизда ҳаёт манбаи лаббай деб жавоб беришга тайёр турибди. Иш бажаришда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан маслаҳат сўрашга уялманг. Иш юзасидан юритиладиган ҳар бир муносабат албатта муваффақиятли кечади. Айниқса, бу шахсий бизнесини очмоқчи бўлганлар учун жуда муҳим.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланади. Миллионерга айланиб қолмасангиз-да, топганингиз қора қозонни қайнатишга етади ҳарқалай. Пулни тежаб ишлатсангиз, яхши кунларингиз учун жамғариш ҳам мумкин бўлади. Фақат майда харидларни амалга оширинг. Кечқурун дўстлардан бири сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйган.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

9 октябр куни асосан атрофдагиларнинг мушкулларини осон қилиш йўлида тер тўкишингиз кутилади. Кейинчалик эса ўзингизга тегишли эзгу мақсадлар томон талпинишга тушасиз. Муҳаббатга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Бир-бирини ардоқлайдиганлар учун нимаики зарур бўлса, сиз ҳам шу нарсаларни муҳайё этишга масъулсиз. Кечқурун саломатликни тиклаш пайида бўлинг. Пиёда кўпроқ йўл босиш шуларнинг бири ҳисобланади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Иш жойингизга етиб олгандан кейин дарҳол кузатувчи чопонини кийиб олинг. Бу ҳамкасбларнинг сизга бўлган ҳурмати ёки аксинча ҳасадини аниқлашда ёрдам беради. Агар шундайлар борлигини пайқасангиз, дарҳол чорасини кўринг. Агар йирик харидларга берилиб, ҳисобдан адашмасангиз, бугун моддий аҳволингиз жуда тобида бўлиши кутилмоқда. Кечқурун овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Кундалик режимни бузманг. Айримларни яқин таниши зиёфатга таклиф этиши ҳам мумкин.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

9 октябр сиз учун деярли танаффуслар куни деб айтса ҳам бўлади. Чунки қанча фаол бўлманг, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўзингиз кутганчалик омадга эриша олмайсиз. Шунинг учун бугунги кунни уйдаги юмушларни бажаришга бағишланг. Жуда бўлмаганда, ўзингизга ёққан китобни мутолаа қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанларга хасталик ўзининг борлигини билдира бошлаши мумкин. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг. Кечқурун яқин дўстингиз билан жиддий масалада суҳбат қуришингиз эҳтимоли бор.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юлдузлар бугун айримларга жуфти ёки бўлғуси жуфтини ёнига олиб яқин манзилга сафар қилиши мумкинлигини башорат қилган. Пул билан боғлиқ баъзи муаммолар кайфиятингизни бузиши кутилади. Бу муаммо бугун эмас, бошқа бир куни ижобий ҳал бўлади. Шундай экан, ўзингизни руҳан азобламанг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар ва парҳез бугун муваффақиятли кечади. Шу баҳонада бир неча кило ортиқча вазнни йўқотиб оласиз.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

9 октябр куннинг биринчи ярмидаёқ анчадан бери кўрмаган дўстингиз билан фавқулодда учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув иккалангиз учун ҳам жуда ёқимли ва хайрли кечади. Оилалилар кун давомида рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан машғул бўлишлари мумкин. Тадбиркорлар бугун муҳим ҳужжатлар билан ишламай турганлари маъқул. Бунинг учун бошқа бир кунни танланг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабдан янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Бу танишувлар ҳаётингиз тубдан ўзгариб кетишига туртки вазифасини ҳам ўташи эҳтимолдан холи эмас. Вужудингизда куч жуда кўп. Бироқ ундан унумли, тўғри фойдаланишни билсангиз бас. Муҳаббатда сизга ҳазил-мутойибага мойилликкина муваффақият олиб келади. Оиласиз бўлсангиз, танишгандан кейин у инсонни чуқурроқ ўрганиш ҳаракатига тушинг. Шундай ўрганингки, кейинчалик афсусланиб қолманг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

9 октябр куни севимли инсонингиз билан орангизда гармония пайдо этиш ҳаракатида куйиб-пишасиз. Бу ҳаракатлар хаёлан ҳам амалга оширилиши мумкин. Ишда ҳам худди шундай куйиб-ёнишлар зарур бўлади. Сиз ҳаётга тадбиқ этишингиз лозим бўлган лойиҳа кутиб турмайди. Шошилишингиз керак. Ё шахсий масалани иш билан параллел тарзда ҳал эта боринг. Кечки пайт раҳбарият сизга яхши ишлаганингиз учун мукофот эълон қилиши мумкин. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилмоқда.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни кўз қорачиғидек асранг. Худо кўрсатмасин, шайтон йўлдан урибми, ҳамкасблардан бири лойиҳангизни ўзлаштириб олса, тирикчилигингизнинг мазаси қочиши турган гап. Қўшимча даромад келтирувчи иш қидириб юрганлар бўлса, бугун муваффақият албатта юз кўрсатади. Фақат янги ишни бажариш учун профессионаллик етарли бўлса бас. Агар акси бўлса, овора бўлиб бу ишга қўл урмаганингиз маъқул. Кечқурун баъзи дўстларимиз оилавий байрам уюштиришса, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

9 октябр куни аъло кайфиятда уйқудан уйғонасиз. Хурсандчилик бахтли лаҳзаларни кетма-кет сиз томонга етаклаб келаверади. Куннинг иккинчи ярмида ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Худонинг каромати билан қўшимча даромад келтирувчи ишлар қаршингизда саф тортишади. Кечқурунга бориб улар келтирган даромадни ҳисоблаш билан овора бўласиз. Бугун оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечиб турганингиз маъқул.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc