BBC ўзбек хизмати яна Ўзбекистонда фаолият бошлаши мумкин

0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга ташрифи чоғида BBC’га Ўзбекистонда фаолият юритишига рухсат берилишини айтди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.

Париж шаҳрида BBC ўзбек хизмати мухбири Ибрат Сафо Президентга савол билан мурожаат қилди: «BBC’га Ўзбекистонга киришга рухсат бўладими?» UNЕSCO бош директори Одри Азеле билан учрашувдан қайтаётган Шавкат Мирзиёев ушбу саволга табассум билан жавоб берди: «Албатта, бўлади, келинглар».

Маълумот учун: BBC ўзбек хизмати 2005 йилда – Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни тарк этган эди. Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач, ушбу ОАВ Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш учун ҳаракатни бошлаган, аммо бир йилдан бери бунга эришолмаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here