– Ҳодиса 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани “Уйғур” қишлоғи содир бўлган
– Натижада 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотига асосан 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани “Уйғур” қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида давлат рақами 50 А 687 ЛА “Дамас” автомашинаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб “Қўшминор-Поп-2” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезд билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.