КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Азизим, ҳаётимиз жуда зерикарли кечяпти-да кейинги йилларда! Балки, бир-биримизга хиёнат қилиб кўрармиз? Ажабмас ҳаётимиз янгиланса!

— Фойдаси йўқ, мен буни аллақачон амалда синаб кўрганман.

 

* * *

 

Аёл эшикни тақиллатди. Эркак очди. Аёл унга деди:

— Мен кутубхонаданман. Хотинингиз бир ой олдин биздан китоб олганди, ҳалиям қайтармади.

— Қанақа китоб?

— «Қандай қилиб аҳмоқ, бадавлат эркакка турмушга чиқса бўлади?» деган китоб.

 

* * *

 

Арман денгизда ёлғиз чўмилаётганди. Бирдан чўка бошлади. Қараса, анча нарида рус чўмиляпти. Русчалаб қандай ёрдамга чақиришни билмасди. Билганича бақира бошлади:

— Ҳе-е-ей!

Рус ўгирилганди, яна бақирди:

— Да-а-а-а!!!

 

* * *

 

ХХХ аср. Жарроҳ беморнинг рентген хулосаларини текшириб кўриб деди:

— Ҳа-а, оёқ, иккита қовурға, елка суяги синибди! Ҳечқиси йўқ, «Фотошоп»да ҳаммасини тўғрилаб қўямиз.

 

* * *

 

Беморнинг кундалигидан:

— Жарроҳнинг қўлидан ҳамма иш келади, аммо у ҳеч нарсани билмайди;

— Терапевт ҳамма нарсани билади, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайди;

— Паталоганатом ҳамма нарсани билади, қўлидан ҳамма иш келади, афсуски, кеч!

 

* * *

 

Ишдан қайтган жарроҳ кечки овқатни тановул қилиш ниятида стол қаршисига ўтирди-да, хотинига деди:

— Коса, гўшт, пичоқ, санчқи!

 

* * *

 

Жарроҳ операциядан сўнг беморга деди:

— Узр, ичингизда қайчи қолиб кетибди, сизни бошқатдан операция қилмасак бўлмайди.

— Майли, дўхтир, фақат кейин қорнимга тугма қадаб қўйинг! Келаси сафар баданимни кесиб овора бўлмайсиз!

 

* * *

 

20 яшар йигит автобусда ўтирарди. Кекса онахон чиқди ва йигит дарров унга жой бўшатди. Онахон ўрнашиб ўтириб олгач, йигитдан сўради:

— Болам, қишлоқданмисан?

— Ҳа, қаердан билдингиз?

— Сен менга жой бўшатдинг.

— Онахон, ўзингиз шаҳарликмисиз?

— Ҳа, сен буни қаердан била қолдинг?

— Жой бўшатганим учун раҳмат айтмадингиз.

 

* * *

 

Аёл такси тўхтатиб, ҳайдовчига деди:

— Туғруқхонага!

Ҳайдовчи шу заҳоти газни босди.

Аёл:

— Намунча тез ҳайдамасангиз? Мен ҳомиладормасман, туғруқхонада ишлайман холос.

 

* * *

 

Адвокат деди:

— Мен васиятномани тасдиқлашдан олдин марҳумнинг бевасига бир илтимос билан мурожаат этмоқчийдим.

— Марҳамат!

— Опа, менга турмушга чиқи-инг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here