ОҚ ХАЛАТЛИ ОЛЧОҚЛАР… (ёхуд жарроҳ саратон билан оғриган бемордан 300 доллар пора талаб қилди)

3

 

«UzNews. uz» сайти тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 3 сентябрида республика махсус илмий-амалий тиббий марказидаги бўлимлардан бири раҳбари ва жарроҳи сирдарёлик саратон хасталиги билан оғриган бемордан жарроҳлик амалиёти учун 300 доллар миқдорида пора талаб қилган. Ваҳоланки, бемор аёл киши бўлиб, жарроҳлик амалиётини текин ўтказиш ҳақидаги йўлланмага эга эди. Икки олчоқни йўлланма ҳам қизиқтирмас экан. Нима қилсин? Саратон хасталиги билан ҳазиллашиб бўлармиди. Устига-устак соддалик-да! Ўша куни аёлнинг ўғли аванс сифатида врачлардан бирига 100 доллар пул тутқазди. Қолган 200 долларни бўлим бошлиғи олиши керак эди. Худди шу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қўлга олинди.

Ушбу факт бўйича республика жиноят мажмуасининг 214 моддаси, 3 қисми, «в» пунктига асосан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон бош прокуратураси Департаменти ходимлари тергов ҳаракатларини давом эттиришмоқда.

Астағфирилло!!!

uznews.uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

3 ФИКРЛАР

  1. порахурликни тугатиш учун жазони кучайтириш керак. масалан 15-20 йилга. мутахассислиги тугрисидаги дипломини бекор килиш хам кушилади. мен битта мисол келтираман бизани туман ХТБ бошлиги булиб ишлаган инсон бундан анча олдин хизмат вазифасини суистемол килгани учун жиноий жавобгарликка тортилган эди. Хозир уша инсон мактаб рахбари.

  2. 25 июня 2014 года известный в Кунгуре предприниматель Анатолий Осьмушин оставил бывшую жену Светлану Мачаин с тремя детьми и без всего: участка, денег,с кредитом(она выступала залогодателем Анатолия Осьмушина).
    Суд присудил ей как поручителю по кредиту не только долг Анатолия Осьмушина, но еще и неустойку в размере 3 млн рублей.
    Все имущество Светланы забрали как залоговое.
    Анатолий Осьмушин г. Кунгур остался безнаканным.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here