Қашқадарёда 2 бола газ чақнаши оқибатида ҳалок бўлди

0

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 8 октябрь куни соат тахминан 10:04ларда Китоб тумани “Истиқлол” МФЙ Қашқадарё кўчаси 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

 

Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда 2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

 

Вафот этган фуқаролар:

 

Беллура Ҳомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).

 

Фарзона Ҳомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).

 

Бундан ташқари, Бахтигул Жамолова жароҳатланган (1991 й.т. уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).

 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Манба: UzNews.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here