Қурол-аслаҳа омбори портлаши оқибатида ўн мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

0

Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра Чернигов областининг Ичнянск районида қурол-аслаҳа омборида портлаш юз берди деб ёзади Kun.uz нашри.

Ёнғин ва портлашлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ҳодиса жойидан 20 км радиусда парвозлар, темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракати тўхтатилган.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ёнғинни ўчириш учун тезкор штаб ташкил қилинган.

Украинада 2017 йилнинг мартида ҳам қурол-аслаҳа омборида ёнғин содир бўлганди – мудофаа вазирлигининг Балаклеядаги омборига ўт кетганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 243та бино зарарланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here