Саудиялик журналистнинг йўқолиши: ўғирлашми ёки қотиллик?

0

Туркия ТИВ Саудия элчиси Валид Харижийни журналист Жамол Хашожийнинг йўқолиши масаласида иккинчи бор мурожаат қилди ва Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида тинтув ўтказишга рухсат сўради, дейилади Muslimpolitic хабарида.

Хашожий 2 октябрь куни Саудия Арабистони бош консуллигига кириб кетганидан бери алоқага чиққани йўқ.

Туркия президентининг маслаҳатчиси журналистнинг Саудия бош консуллигида ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг айтишича, Хашожийнинг консулликка кираётган тасвирланган видеоёзув бор. Бироқ чиқаётгани билан боғлиқ тасвир йўқ.

Журналист билан боғлиқ вазиятни шахсан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз назоратига олган. Бу ҳақда у 7 октябрь куни маълум қилди ва суриштирув натижалари эълон қилинишига ваъда берди.

Манба: Azon.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here