ТАЙВАНДА ЎТГАН «GLOBAL CHARITY QUEEN- 2018» ГЎЗАЛЛИК ВА МЕҲРИБОНЛИК ТАНЛОВИДА ЎЗБЕК ҚИЗИ ҒОЛИБ БЎЛДИ…

0

 

Бу йилги танловда жами 50 нафар турли мамлакатлардан келган қизлар иштирок этди. Уларга илк бор Ўзбекистон вакиласи сифатида Азиза Нурмуҳамедова ҳам келиб қўшилди. У танловнинг «BEST PERSONALITY» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Қизлар танлов жараёнида турли хайрия лойиҳалари, фотосессия, ҳомийлар ташкил этган мусобақаларда иштирок этишди. Иштирокчилардан нафақат ўз ҳуснини, балки ҳақиқий истеъдодини намойиш этиш ҳам талаб қилинди. Бизнинг Азиза бу талабга лаббай деб жавоб бериб, «Карвон» гуруҳининг «Ассалому алайкум» қўшиғи остида ажойиб рақс намойиш этди.

— Танловда қатнашиш учун ариза берганимда, — дейди Азиза. — Ғолиб бўлиш хаёлимга ҳам келмаганди. Шунчаки янги дўстлар, танишлар орттириш ниятида эдим холос. Қолаверса, Тайван маданиятини ўрганишни мақсад қилгандим. «BEST PERSONALITY» номинацияси бўйича ғолиб сифатида менинг номимни тилга олишганда, тўғриси, ўзимни тутиб тура олмадим. Йиғлаб юбордим…

Биз ҳам Азиза Нурмуҳамедовани ғалаба билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Келгусида жаҳон миқёсидаги нуфузли танловларда мутлақ ғолиб бўлишини тилаб қоламиз.

Раҳмат сенга, АЗИЗА!!!

nuz. uz

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc