Тошкентдаги боғчаларнинг бирида 78 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди

0

Мирзо-Улуғбек туманидаги №433 боғчанинг  78 нафар тарбияланувчиси  юқумли касалликлар ва шаҳардаги бошқа шифохоналарга ётқизилди. Маълумотларга кўра? барча болаларнинг тана ҳарорати 39-40 даражагадан тушгани йўқ ҳамда уларнинг ҳаммаси горшокдан турмас ҳолатга келиб қолган. Мурожаат қилган оналарнинг хабар беришича, 1 бола жонлантириш бўлимида қолмоқда. «Кечаси соат 1:30да тез ёрдам машинасида Лисуновадаги инфекцион касалликлар шифохонасига келдик. Бу ерга фарзандим тарбияланадиган боғчадан яна 15 нафар бола олиб келинган. Болаларга тушликда берилган тефтель шўрвасига солинган гўшт эски деган гумонимиз бор, хозир боғчани ёпишган дейишяпти» дейди шифохонага фарзандини олиб келган оналардан бири.

Манба: Sayyod.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here