Уч нафар аёл Криштиану Роналдуни зўрлаганликда айблади

0

Кеча, 8 октябрь санасида «Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоас ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир аёлни зўрлашда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, уларнинг сони уч нафарга етди. Бу ҳақда The Sun нашри хабарига таяниб Daryo.uz нашри хабар бермоқда. тарқатди.

Криштиану Роналду устидан арз қилган америкалик модель Кэтрин Майорганинг адвокати Лесли Стовэллга Роналдуни зўрлашда айблаб яна уч аёл мурожаат қилган. Адвокат сўзларига кўра улар ҳам португалиялик футболчидан Майорга сингари азият чекканини маълум қилган. Лесли ҳозирда улар берган маълумотларни текшираётганини айтди.

Маълумот учун, Майорга Криштиану Роналду уни 2009 йил 13 июнида Лас-Вегасдаги меҳмонхоналарнинг бирида зўрлагани ҳақида маълум қилгач, Лас-Вегас полицияси Роналдуга қарши ишни қайта кўриб чиқишни бошлади. Унинг сўзларига кўра, аёл зўрланган вақтда унинг жим юриши учун Роналду 375 минг доллар берган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here