«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Сулаймоншоҳнинг синглиси Фотима султон енгилтабиат бўлганми?..»

0

 

«Муҳташам юз йил» телесериалига назар ташласангиз, сўнгги мавсумда усмонийлар империяси султони Сулаймон Қонуний саройида яна бир синглиси Фотима султон пайдо бўлади. Тарих зарварақларида ҳам Фотиманинг номи, ҳаёти оз бўлса-да, қайд этиб ўтилган. Тарихчиларнинг ёзишича, Фотима султон енгилтабиат бўлган. Бундан ташқари, Хуррам султонга қарши «уруш» эълон қилганларнинг бири. Лекин у акасининг қонуний рафиқасига қарши жиддий кўнгилсизликларни келтириб чиқармайди. Фотима бундан кўра эркаклар меҳридан тез-тез баҳра олишни, шундай кошонада яйраб қолишни маъқул кўради.

Тарихий ҳужжатларда Фотимани кўп куладиган аёл сифатида таърифлашади. Ҳақиқатан у жуда қувноқ, маза қилиб кулишни ва хурсандчилик қилишни хуш кўрарди.

Фотима султоннинг биринчи эри Мустафо пошша исмли эркак бўлган. Улар бир неча йиллик биргаликдаги ҳаётдан сўнг ажрашиб кетишди. Чунки усмонийлар империяси қонунларига кўра бу никоҳ ҳам ота-она хоҳишига кўра тузилган. Султон Салим шуни хоҳлаганди. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, Мустафо пошша чекка-чеккада ҳезалаклар ҳаёт тарзини юритаркан. Сири ошкор бўлгач, Фотима сира ўйлаб ўтирмай, у билан ажрашди.

Кейинчалик Фотима султон ўша пайтда буюк вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Қора Аҳмад пошшага турмушга чиқди. Ташқаридан қараганда, бу никоҳ жуда муваффақиятлидек туюларди. Лекин орадан кўп ўтмай, Фотиманинг эрига хиёнат қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу ҳақиқат эди. Фотима султон бегона эркаклар билан дон олишишни жонидан ортиқ кўрарди. Жазманлари орасида машҳур пошшалардан тортиб, бозорчигача топиларди.

Умуман айтадиган бўлсак, тарихий ҳужжатларда таъкидланадики, усмонийлар сулоласи вакилларининг деярли барчаси ўз даврида жазман орттириш, мақсади йўлида керак бўлса қул билан бир тўшакка ётишдан ҳам тийила олишмаган. Астағфирилло!!!

yandex. ru

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here