Ўзбекистонлик эр-хотин Қозоғистонда калтакланиб қулликка мажбурланган (видео)

0

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ўзбекистонлик оила маҳаллий фермер томонидан қулликка мажбурланди. Эр-хотин ҳовлидаги ишларни бепул бажарган, улар ҳатто калтакланган.

Бундай ҳаётга чидашга ортиқ сабри қолмаган эр-хотин бу ҳақда журналистлар билан учрашган сут сотувчисига сўзлаб берган. Натижада фермада полиция текширув ўтказган деб ёзади Daryo.uz нашри.

Эр-хотин Шариповлар бундай ҳаётдан қочиб кетолмаганини айтади.

Қайд этилишича, улар аввал ҳам маҳаллий фермерникида қонуний тарзда ишлаган. Эр-хотиннинг айтишича, фермерлар инсоний қиёфасини йўқотиб, улардан ҳужжатларини тортиб олган, ойлик маош ўрнига эса уларни доимий равишда калтаклаган.

Текширувлар натижасида Шариповлар ноқонуний муҳожирлар эканлиги аниқланди. Улар миграция назоратини бузганлиги учун 30 суткага қамалди.