Хабибни Доғистонда қандай кутиб олишди? (видео)

0

Кеча 8 октябрь куни Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида жойлашган «Анжи-Арена» стадионида UFC мутлақ чемпиони, Ҳабиб Нурмагомедовни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Чемпионни кутиб олишга 15 мингга яқин одам жамланди. Махачкала аэропортида  Хабибни кутиб олишга “Доғистон” ашула ва рақс ансамбли чиқди. Шундан сўнг яккакурашчининг кортежи «Анжи-Арена» стадионига қараб йўл олди. Спортчи хавфсизлигини 200га яқин полиция ходимлари таъминлашди деб ёзмоқда Sputnik.

Стадионда сўзга чиқаркан, Ҳабиб ўз мухлисларига туни билан ухламасдан уни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорлик билдирди.

“Мен ўз халқимнинг, она Доғистонимнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқа ҳис қилиб турдим. Кеч бўлишига қарамасдан шу ерга жамланганингиз учун сизларга катта раҳмат. Ҳозир менга бу ердан кетиш ҳам ноқулай”, – деди Нурмагомедов.

6 октябр куни Ҳабиб Лас Вегасда бўлиб ўтган турнирда Коннор Макгрегорнинг устидан тарихий ғалаба қозонган эди. Ушбу жанг турли сабабларга кўра бир неча бор қолдирилган эди. Жанг олдидан ОАВларда кўплаб иғво ва провокацион хабарлар пайдо бўлган ва Хабиб буларга жавоб бермасдан – ҳаммаси 6 октябрда, октагонда ҳал бўлади, дея маълум қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here