Бухоро ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари пахта теримига мажбуран олиб чиқилганми?

0

Бухоро ИИБ тиббиёт бўлими «Озодлик»да 8 октябрь куни эълон қилинган бўлим ходимларининг пахта теримига мажбуран жалб қилинаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида 150 нафардан ортиқ шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар мавжуд бўлиб, шулардан 50 нафар шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар 2018 йилнинг 6—7 октябрь (шанба, якшанба) кунлари ўз ташаббуслари ва ихтиёрлари билан пахта теримига чиқди. Пахта теримига чиққан ходимлар 2 кун давомида махсус ажратилган автобусларда пахта далаларига олиб борилиб, уларга бепул тушлик ва керакли шарт-шароитлар яратилди. Теримчиларга терган ҳар бир килограмм пахта учун 750 сўмдан терим пуллари тарқатилди.

Ҳеч ким пахта йиғим теримига мажбуран олиб чиқилмаган ҳамда теримга чиқмаганлар мукофот пулидан маҳрум қилиниши тўғрисида ходимларга айтилмаган», — дейилади «Дарё»га тақдим этилган расмий баёнотда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here