Бўйинбоғ тақиб юриш зарарми?

0

Бўйинбоғ тақиб юриш бош мия қон айланишига салбий таъсир қилиши аниқланди. Буни Германиядаги Шлезвиг-Голштейн университет шифохонаси мутахассислари аниқлашди. Тадқиқот натижалари Neuroradiology журналида чоп этилган.

Шифокорлар бўйинбоғ бўйиндаги веналар ва уйқу артерияларини эзиши ва бу организмга салбий цереброваскуляр таъсирга олиб келиши ҳақидаги хулосага келишган.

Тадқиқотда 30 нафар кўнгилли иштирок этган. Уларнинг ярмидан бўйинбоғ тақиб, у билан бирга магнит-резонанс томографиядан ўтиш сўралган. Қолганлар эса текширувдан бўйинбоғсиз ўтганлар.

Натижада бўйинбоғ тақиб юриш оқибатида мияда қон айланиши анча камайиши аниқланган.

Шифокорлар кўплаб касблар ва компанияларда дресс-код бўйинбоғ ва ёқали кўйлак кийиб юришни талаб қилишини, бироқ иш берувчилардан бирортаси бунинг зиёни ҳақида ўйлаб кўрмасликларига эътибор қаратишмоқчи бўлишган.

Сирожиддин Отамуродов