GM Uzbekistan Lacetti автомобилига имтиёзли кредит жорий қилди

0

GM Uzbekistan АЖ Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитни жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилган деб хабар бермоқда Уз24.уз нашри.

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 3 йилгача – йиллик 20%
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 2 йилгача – йиллик 19%
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

Имтиёзли кредитлаш учун ажратилган ушбу моделдаги ва комплектациядаги жами автомобиллар сони 1000 донани ташкил этади.

“Тез орада биз автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган GM Uzbekistan автомобиллари моделларини кенгайтирамиз”, – дейилади хабарда.