ИККИ КЕЧАЛИК КЕЛИН… (ёхуд тожикистонлик Мастонанинг номуси қачон тикланади?)

0

 

Тожикистоннинг Болжувонида яшовчи 20 ёшли Мастона Асо бир йил олдин турмушга чиққанди. Куёв бўлмиш Султон Хўжаев тўйдан кейин икки кун ўтгач, Мастонани бокира эмасликда айблаб, шафқатсизларча калтаклай бошлади. Бу ҳам етмагандек, Султон хотинини бокиралигини тан олишга, шундай аҳволда турмушга чиққанлигига иқрор бўлишга куч ишлатган кўйи мажбур этган. Иқрорни телефонга ёзиб қолган. Калтаклар, ҳақоратлар жонидан ўтган келин Султон айтган гапларни такрорлашдан бўлак чора топа олмади. Яъни, гўё илгари бир йигит билан севишган, улар бир-бирларига кўнгил қўйишган, тўйгача-да сабр эта олмай, жинсий муносабатлар юритишган… Қабилидаги гапларни Султоннинг зўрлови билан тилига кўчирган.

— Калтаклар зарбидан, — дейди Мастона. — Оғиз-бурним қонга тўлган, қулоқ пардам йиртилиб, ўлар ҳолга келиб қолгандим. Султон ниятига етиб, барча айбларни бўйнимга қўйгач, ота уйимга олиб келиб ташлади. Бундан ортиқ шармандалик йўқ эди. Нафақат ўзим, балки яқинларим, ота-онам, қариндош-уруғларим маҳалла-кўй олдида бош кўтариб юра олмас бўлишди. Гарчи суд-тиббий экспертиза бокираликда турмушга чиққанимни расман тасдиқлаган бўлса-да, таниган-билганлар барибир бизга ола қарар, ғийбатимизни қилар, бир гапни минг хил турга солиб бир-бирларига етказишарди…

Айни пайтда Мастона асосий вақтини уйда ўтириб ўтказади. Айтишича, онаси ҳам маҳалладаги тадбирларга чиқишни бас қилган. Отаси бир йил олдин Душанбега кетганича ортга қайтмаган. Нима қилиб бўлмасин, оиласининг шаънини тиклашга интилади. Сира илож топила қолмайди.

Султон Хўжаевнинг онаси Хайриниса Имомова Мастонани ўғли калтаклагани, хўрлаганини бутунлай рад этиб туриб олган. Мастона эса ҳақиқат ғалаба қилишини, шафқатсиз собиқ эри барибир жазо топишини истайди.

ca-news. org

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here