Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 2000 кишидан ошиб кетди…

0

 

Шу ҳақда «Reuters» агентлиги расман хабар қилган. Хабарда айтилишича, вайроналар остида ҳозир беш минг нафардан зиёд одам бор. Ҳалок бўлганлар сони эса айни вақтда 2010 кишига етган. 10 минг кишидан ортиқ қутқарувчилар, кўнгиллилар, полициячилар, тиббиёт вакиллари ҳануз вайроналар остидан жасадларни қидириш билан шуғулланмоқда. Бу иш 11 октябрга қадар давом этади. 11 октябр куни расман тўхтатилади. Қурбонлар кўпчиликни ташкил этган майдонларни истироҳат боғлари, болалар ўйнаши учун мўлжалланган майдончаларга айлантирилади. Шу масалада Индонезия ҳукумат раҳбарлари қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 28 сентябр куни Индонезияда магнитуда кучи 7, 7 баллга тенг зилзила содир бўлди. Зилзила кетидан тўфон туриб, баландлиги олти метрга тенг сув тошқинлари юзага келди. Сув тошқинлари минглаб уйларни, отеллар, касалхоналар ва савдо марказларини ер билан яксон қилди.

Жасадларни дастлаб алоҳида-алоҳида дафн этишаётганди. Бироқ мутахассисларнинг мурдалар тез дафн этилмаса, мамлакатда эпидемия бошланиши мумкинлиги ҳақидаги фикридан сўнг умумий қабрлар ковлашга мажбур бўлишди.

«Reuters»

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc