Келинг, биир кулишамиз!

0

***

– Айбланувчи Дима, нима сабабдан жабрланувчини аввал ҳамёнини ўғирлаб кейин дўппосладингиз?
– Ҳамёнида атига 1000 сўм олиб юрган экан!

***

Тошкендан уй олиш учун мен…

100 тонна мол тузи
1 млн дона труба
500 минг дона печка
10 млн дона калена
1 000 тонна таппи
1 млн дона банка

Сотиб.. кейин ҳовлимизни сотиб… Қариндош уруғдан қарз олсам бир хонали уй сотиб олишга етаркан.

Товба? Шунча пулга Лондондан ҳам уй беради! дебтурсам кайнонам зато прописка беради, Тошкенлиман деб юраверасан қишлақи дейишсада.

***

— Ўғлим, лабингга нима бўлди?
— Ари қўнди, ойи.
— Чақдими?
— Йўқ, чақишга улгурмади. Дадам лопатка билан уриб ўлдирди.

***

Хотини зўрға катта сумкани кўтариб келаётганини кўрган эр меҳрибончилик қилиб деди:

– Онаси, сенинг ёшингда бунақа оғир кўтариш мумкин эмас!
– Унда нима қил дейсиз?
– Кейинги сафар эринмай бозорга икки марта қайта тушиб чиқа қол!

Дима Қаюм бисотидан

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here