Кўз таги қорайиб қолишининг сабаблари ва давоси

0

Кўз тагидаги қорамтир ва жигарранг  кўзимизни хунук ва анча хорғин қилиб кўрсатади. Бунинг асосий сабаблари юрак ва буйрак касалликларибилан боғлиқ. Бундан ташқари куннинг салқин вақтларида кўз таги  қорайиб кетади. Чунки кўзларимиз остидаги  тери ёғи камайиб, тери юпқалашиб қолиши мумкин.

 

Бундай ҳолат юзага келмаслиги учун совуқ кунларда кўчага чиқишдан аввал кўз тагига қалинроқ қилиб озиқлантирувчи (питательный) крем суриш керак.  Тамаки ва алъкогол ичимликларидан ҳам кўз атрофи қорайиб кетишини угутманг. Аёлларимиз доим гузал булиб, улардан фақат хушбўй ифор уфуриб туришига нима етсин. (Тамаки ҳиди эмас).

Кўпинча, организмга темир моддасининг етишмаслиги, тез вазн юқотиш(30-40 ёшларда айниқса) юз озиши натиджасида кўз таги ёғларининг эриши сабабли кўз таги юпқалашиб  қорайиб кўринади. Шу билан бирга нотўғри танланган тозалаш воситалари (молочко ва геллар),  кремлар ҳам кўз терисини қорайишига сабаб бўлади. Компъютер атрофида ўтириш ва китобни кўп ўқиш ҳам бу ҳолатга сабаб. Бундай вазиятда таркибида Витамин А, К, C бўлган кремлардан фойдаланган маққул.

Ниқобларга келсак

✅ творогни бир қават марлига солиб кўз атрофига  15 минутга қуйиш…

✅ картошкани қайнатиб 2га бўлиб илиқлигида ниқоб қилиб 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади.

✅ қора чойни музлатиб бир қават доканинг устидан 5-7 дақиқага вақти-вақти билан қўйиб туриш керак.

Албатта, бундай ҳолатда Ретинол кремидан мунтазам фойдаланиш зарур.  2 ой давомида мунтазам суртилганида сўнг самараси сезилади.