«Ласетти» босиб кетган қизнинг аҳволи бўйича маълумот берилди | Hordiq.uz
Бош саҳифа Жиноят ва жазо «Ласетти» босиб кетган қизнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

«Ласетти» босиб кетган қизнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

0

8 октябр куни Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси машинани пиёдани устига ҳайдагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса тахминан соат 13:10 да Чилонзор туманида жойлашган Goodzone савдо маркази автотураргоҳи ёнида содир бўлган. «Замон» информацион дастурида мазкур ЙТҲ бўйича батафсил маълумот берилди дея хабар бермоқда Уз24.уз нашри.

«Ласетти» Вестминистр университетининг 4-босқич талабаси бошқарувида бўлган. Автомобиль танишига тегишли бўлиб, унга ишонч қоғози орқали бошқариш учун берилган. Жабрланувчи қиз — Жаҳон тиллари университети 1-инглиз филологияси 4-босқич талабаси.

ЙТҲ оқибатида қиз бош мия лат ейиши жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига ётқизилган. Ҳозирда ҳушсиз, бироқ аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here